Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ердан фойдаланувчиларнинг кафолатланган ҳуқуқлари таъминланади

14.10.2025
711

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида дастлаб Президентимизнинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиё — Россия" форматидаги иккинчи саммит ҳамда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Фракция аъзолари давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, мазкур ташаббуслар МДҲга аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий, саноат, транспорт, илмий-техникавий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги интеграцияни янада ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.

Йиғилишда бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — хусусий мулк ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтириш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларидан самарали фойдаланишга қаратилган қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.

Маълум қилинганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳада айрим қонун ҳужжатларига товарларнинг, хизматларнинг ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланишига ёки товарларнинг реализация қилинишига қонунга хилоф равишда аралашганлик ёхуд тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Мунозаралар давомида депутатлар лойиҳанинг аҳамияти ва заруратига эътибор қаратиб, уни иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида фракция аъзолари томонидан берилган қатор таклифлар эътиборга олингани ва ҳужжат матнида акс эттирилганини қайд этишди.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасида назарда тутилаётган нормалар мамлакатимизда хусусий мулк ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтиришга, ердан фойдаланувчиларнинг кафолатланган ҳуқуқлари таъминланишига ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларидан самарали фойдаланиш имконини оширишга хизмат қилади.

Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

 

Сайтни янги дизайни ёқдими?