Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Ёш фермерлар мактаби” — тажриба ва имкониятлар майдони

24.06.2026
282

O'zLIDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан амалга оширилаётган “Ёш фермерлар мактаби” лойиҳаси доирасида бир гуруҳ ёшлар Оролбўйи халқаро инновация марказида бўлиб, қишлоқ хўжалигидаги замонавий технологиялар ва илғор тажрибалар билан танишдилар.

Семинар давомида иштирокчиларга ердан самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологиялар, боғдорчилик, томорқачилик, балиқчилик ҳамда маҳсулот етиштириш ва сотиш бўйича амалий маълумотлар берилди.

Шунингдек, ёшлар инновацион иссиқхоналар ва тажриба майдонларини кўздан кечириб, юқори ҳосилдорликка эришишда инновацияларнинг аҳамияти ҳақида тушунчаларга эга бўлдилар.

Бундай тадбирлар ёшларни фермерликка қизиқтириш, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда келажакда ўз бизнесини йўлга қўйиши учун мустаҳкам замин яратмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?