“Ёш фермерлар тажриба мактаби”да амалий машғулотлар ўтказилди
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Бухоро сувчилар мактабида “Ёш фермерлар тажриба мактаби” акцияси ташкил этилди.
Унда Бухоро давлат техника университетининг 20 нафар талабаси иштирок этиб, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги билимларини амалий машғулотлар орқали мустаҳкамлади.
Машғулотларда ёшларга бозорбоп маҳсулот етиштириш, агротехника, маҳсулотларни сотиш ва маркетинг йўналишлари бўйича амалий тавсиялар берилди.
Бу каби тадбирлар талаба-ёшларнинг касбий кўникмаларини ошириш ва келгусида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига хизмат қилмоқда.