Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ёш фермерлар учун амалий тажриба мактаби ташкил этилди

26.05.2026
368

O'zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши ташаббуси билан Халқ билан бирга умуммиллий лойиҳаси доирасида “Ёш фермерлар тажриба мактаби” фаолияти йўлга қўйилиб, қишлоқ хўжалиги соҳасига қизиқувчи ёшлар учун ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда ёш фермерлар, соҳа мутахассислари ва тажрибали тадбиркорлар иштирок этиб, фермерлик, чорвачилик, замонавий агротехнологиялар, тежамкор суғориш ва бозорда ишлаш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Семинарда тажрибали фермер Ҳайдар Ўроқов ўз тажрибаси ва муваффақият сирлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, ёшларга қишлоқ хўжалигида даромадли фаолият юритиш бўйича муҳим маслаҳатлар берилди.

Таъкидланишича, лойиҳа доирасида Самарқанд вилоятида 500 дан ортиқ ёшларни қамраб олиш режалаштирилган. Келгусида эса “Ёш фермерлар тажриба мактаби” республика бўйлаб кенг йўлга қўйилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?