Ёшлар билан очиқ мулоқот: таклифлар қўллаб-қувватланди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзолари Мадина Баратова ва Шахноза Холмахаматова иштирокида “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Тошкент International University талабалари билан учрашув ташкил этилди.
Тадбир давомида мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсати, ёшларнинг қонунчиликни такомиллаштириш жараёнларидаги ўрни ҳамда улар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Шунингдек, иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланди. Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда ёшлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда, шунингдек, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан унинг бой тарихий мероси, адолат ва бунёдкорлик ғояларининг бугунги ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида ҳам фикр алмашилди.