Ёшлар куни муносабати билан талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида талаба ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда ёшларга яратилаётган имкониятлар, таълим олиш, касб эгаллаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида суҳбатлашилди. Шунингдек, партиянинг ёшларга қаратилган лойиҳа ва ташаббуслари ҳақида маълумот берилди.
Талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, таклиф ва фикрларини билдиришди. Самимий мулоқот руҳида ўтган тадбир ёшларнинг фаоллиги ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этди.