Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 27-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ёшлар тадбиркорлиги, инновация ва замонавий лойиҳалар — эътибор марказида

27.10.2026
26

O‘zLiDeP ташаббуси билан Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейида “Ёшлар тадбиркорлиги, креатив иқтисодиёт ва инновация соҳаларидаги ютуқлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш, креатив иқтисодиёт имкониятларидан самарали фойдаланиш ва янги иш ўринларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида иштирокчилар “Инновацион қурилиш ва яшил архитектура” лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Лойиҳа доирасида замонавий қурилиш ечимларини жорий этиш, экологик барқарорликни таъминлаш, таълим муассасаларида инновацион ёндашувларни қўллаш, яшил маконни кенгайтириш ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди. Бу каби ташаббуслар ёшларда инновацион фикрлашни ривожлантириш ва атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, “Ёш фермерлар тажриба мактаби” лойиҳаси доирасидаги амалий ишлар билан ҳам танишилди. Мазкур ташаббус ёшларга қишлоқ хўжалигида амалий билим ва кўникмалар бериш, бозорбоп маҳсулотлар етиштириш, замонавий агротехник усулларни ўзлаштириш, маркетинг, маҳсулотларни сотиш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича тажриба орттиришга хизмат қилди. Иштирокчилар бу каби учрашув ва лойиҳалар билан танишув ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг касбий салоҳиятини ошириш ҳамда истиқболли ташаббусларини амалга оширишга амалий кўмак беришини алоҳида қайд этишди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?