Asosiy kontentga o‘tish
Жума 03-июл 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ёшлар ташаббуслари ва тадбиркорлик лойиҳалари муҳокама қилинди

04.06.2026
425

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда партия раҳбарияти, депутатлар, ёш тадбиркорлар ва фаол ёшлар иштирок этиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр алмашилди.

Мулоқотда ёшларнинг таълим олиши, замонавий касбларни эгаллаши, тадбиркорликни бошлаши ҳамда стартап лойиҳаларини ривожлантириши учун яратилаётган имкониятлар муҳокама қилинди. Айниқса, IT, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳаларидаги ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Президент қарори асосида ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратиш, стартап ва инновацион лойиҳаларни молиялаштириш, замонавий касбларни ўзлаштириш учун яратилаётган янги имкониятлар ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбир давомида ёшларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Учрашув якунида уларнинг бизнес ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?