Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 17-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш — устувор вазифа

17.11.2026
85

О‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Халқаро Нордик университетида талабалар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашувда партиянинг ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш борасидаги мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ёшларнинг янги ғоя ва лойиҳаларини амалга оширишда партия томонидан яратилаётган имкониятлар тушунтирилди.

Самимий мулоқот ва савол-жавоблар давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Учрашув якунида 20 нафар талаба партия сафига қўшилиш истагини билдирди.

Бундай учрашувлар ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш ва истиқболли ғояларини амалга оширишга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?