Ёшлар учун бизнес сари илк қадам
“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида OʻzLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши ташаббуси билан Чирчиқ давлат педагогика университетида ёшларни тадбиркорликка жалб қилишга қаратилган учрашув ўтказилди. Унда тадбиркорлар, банк вакиллари, мутахассислар ҳамда депутатлар иштирок этиб, ёшлар билан очиқ мулоқот қилди.
Учрашувда ўз бизнесини бошлашни истаган ёшларга ғояни тўғри танлаш, ишни қандай бошлаш, солиқ тизими, мижозлар билан ишлаш, маркетинг ва маҳсулотни бозорга чиқариш бўйича содда ва тушунарли тавсиялар берилди. Шунингдек, бренд яратиш, ижтимоий тармоқлар орқали савдо қилиш ва рақобатда ўз ўрнини топиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда 300 нафарга яқин ёшлар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Бундай учрашувлар ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.