Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ёшлар учун янги имкониятлар: “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси старт олди

24.10.2025
902

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгаши депутатлари, тадбиркорлар, партия фаоллари, ОАВ вакиллари ҳамда олий таълим даргоҳи талабалари иштирок этди.

Унда сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимиз сиёсий ва ижтимоий ривожланишида ёшларнинг фаол иштироки муҳим эканлиги таъкидланиб, бунда сиёсий партияларнинг ёшларни тайёрлаш, уларнинг салоҳиятини ошириш, партиявий ва давлат бошқаруви соҳаларига жалб этиш стратегияси алоҳида ўрин тутади. 

– “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси айнан шундай мақсадлар асосида шаклланган ташаббус бўлиб, O'zLiDeP томонидан ёшлар орасида кадрлар захирасини шакллантириш, лидерлик фазилатларини ривожлантириш, сиёсий таълим бериш ва амалий тажриба орттиришига хизмат қилмоқда, – дейди партия вилоят Кенгаши Жамоатчилик билан алоқалар, ахборот сиёсати ва мафкуравий ишлар бўлими мудири бош мутахассиси Адизбек Узоқов. – Бу лойиҳа ёшларни нафақат сиёсий жараёнларга фаол жалб этиш, балки замонавий тафаккурга эга, билимли, ташаббускор ва ватанпарвар ёш етакчиларни шакллантиришга хизмат қилади.

Шунингдек, у сиёсий ва давлат бошқаруви тизимида фаолият юритишга қодир кадрлар захирасини яратиш, ёшларнинг назарий билимларини амалий кўникмалар билан бойитиш, лидерлик ва коммуникация соҳасида тажриба орттириш, сиёсий ҳамда ижтимоий масалалар бўйича билим ва малакасини оширишга қаратилган муҳим ташаббус ҳисобланади.

Тадбир давомида партия Аёллар қанотининг “Бугуннинг тадбиркор аёли” лойиҳаси доирасида O'zLiDeP фаоли, “Шуҳрат” медали соҳибаси, тадбиркор Зарина Хамидова томонидан “Маҳорат дарси” ташкил этилди. 

Унда мамлакатимизда ёшларга ҳамда хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?