Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ва таълимда инновацион ёндашувларни жорий этиш O‘zLiDeP ишчи гуруҳининг диққат марказидаги масаладир

02.02.2026
689

O'zLiDeP раиси А.Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ғузор туманидаги замонавий таълим масканлари фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида ишчи гуруҳ аъзолари Президентимизнинг таълим соҳасига қаратаётган юксак эътибори, янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифалар ҳамда ҳудудларда амалга оширилаётган амалий ишлар билан яқиндан танишди. Хусусан, таълим сифати, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ва инновацион ёндашувларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Аввало, ишчи гуруҳ Халқаро инновацион тиббиёт техникумининг Ғузор филиали фаолиятини кўздан кечирди. Қайд этиш керак, 2025 йилда ташкил этилган мазкур техникум 2 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига қурилиб, фойдаланишга топширилган. Айни пайтда бу ерда 400 нафар талаба ҳамширалик иши, даволаш иши, фармация иши ҳамда тиббиёт бригадаси ҳамшираси йўналишларида таҳсил олмоқда. Яратилган замонавий шарт-шароитлар ёшларни сифатли тиббий билим билан таъминлашга хизмат қилмоқда.Шундан сўнг ишчи гуруҳ “Level Up Education” ўқув маркази фаолияти билан танишди.

Учрашув давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида ишлаб чиқилган Давлат дастури лойиҳаси муҳокамаси, 2026 йилда амалга ошириладиган устувор ислоҳотлар ҳамда таълим ва бандликни таъминлаш бўйича амалий таклифлар билдирилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?