Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 04-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ёшларни тадбиркорлик ва илм-фанга жалб этиш – O‘zLiDePнинг устувор вазифасидир

04.11.2026
29

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида партиянинг “Ёш тадбиркор ва ишбилармон ёшлар клуби” ҳамда “Ёш олимлар лигаси” лойиҳалари доирасида Қарши шаҳридаги “Ойдин” маҳалласи ёшлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад – ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни илм-фанга кенг жалб этиш ва мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот беришдан иборат бўлди.

Мулоқотда ёшларнинг бизнес ғояларини рўёбга чиқариш ҳамда бу борада яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди. Қарши шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари М. Аҳмедова эса “Ёш олимлар лигаси” лойиҳасининг аҳамияти, ёшларнинг илмий изланишларини рағбатлантириш, интеллектуал салоҳияти ва илмий ташаббусларини ривожлантириш масалаларига тўхталди.

Очиқ мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар. Таъкидланганидек, бундай учрашувлар ёшларнинг билим ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларнинг тадбиркорлик ҳамда илм-фан соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истиқболли ғояларини амалга оширишга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?