Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 06-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Зарбдорда сайёр қабул: одамлар дарди эшитилди

13.04.2026
324

Жиззах вилояти Зарбдор туманида O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида сайёр қабул ўтказилди.

O‘zLiDeP депутати Эркин Холматов Зарбдор туманидаги бир нечта маҳаллалар аҳолиси билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади. Унда партия фаоллари, маҳалла вакиллари ва тадбиркорлар ҳам иштирок этди.

Қабул давомида йўл, газ таъминоти, тадбиркорликни ривожлантириш каби масалалар бўйича 10 дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилди. Кўплаб муаммолар шу жойнинг ўзида ҳал этилди.

Фуқаролардан бири уйида хусусий боғча очиш ва музлаткич қуриш бўйича мурожаати ижобий ҳал қилинганини билдириб, миннатдорлик изҳор этди.

Бундай учрашувлар аҳоли дардини эшитиш ва муаммоларни жойида ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга.

Сайтни янги дизайни ёқдими?