Зарбдорлик 100 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтди
“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида амалга оширилаётган “Саломатлик сари” лойиҳаси асосида Зарбдор туманининг “Шарқ юлдузи” маҳалласида 100 нафардан ортиқ хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Тадбир давомида аёллар кардиолог, терапевт, онколог, гинеколог, окулист, невропатолог ва стоматолог каби малакали шифокорлар кўригидан ўтди. Саломатлигида муаммо аниқланган фуқароларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, иштирокчилар билан соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаолликнинг аҳамияти ҳақида суҳбатлар ўтказилди.