Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 02-Сентябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Жиззахнинг ишбилармон аёли Хитойдан 10 млн. АҚШ долларлик инвестиция киритиб, 250 нафар иш ўрни яратмоқчи

28.08.2025
150

Жиззах вилоятида “Ишбилармон аёл – 2025” кўрик-танловининг республика ҳудудий босқичи тантанали тарзда бўлиб ўтди.

Мазкур кўрик-танловнинг маҳалла босқичида вилоятнинг 309 та маҳалласида истиқомат қилувчи қарийб 1000 нафар аёл иштирок этган бўлса, туман (шаҳар) босқичларида 386 нафар турли соҳаларда фаолият юритаётган ишбилармон аёллар ўз имкониятларини намойиш этдилар. Энг муносиб номзодлар эса вилоят босқичига йўлланма олдилар.

Таҗрибали ҳакамлар ҳайъати учун ғолибни танлаш осон кечмади. Узоқ баҳс ва тортишувлардан сўнг Ғаллаорол туманидаги “Shabnam Texstil” МЧЖ раҳбари Гулбаҳор Муротова 2025 йилнинг Жиззах вилоятидаги “Энг ишбилармон аёли” деб топилди.

Иккинчи ўрин Зарбдор туманидаги “Зирапча” МЧЖ раҳбари Комила Жўраевага, учинчи ўрин эса Жиззах шаҳридаги “Элсевар Диёр” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Мавжуда Ибрагимовага насиб этди.

— Юртимизда тадбиркорларга яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланмоқдамиз. Жамиятимиз болалар ва катталар учун трикотаж маҳсулотлари ҳамда оёқ кийим ишлаб чиқаради. Шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйганмиз. Йиллик даромадимиз 1 миллиард сўмдан ошди. Режаларимиз янада улкан. Хитойдан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилган ҳолда, янги завод қуриш ишларини олиб бормоқдамиз. Бу эса 250 нафар янги иш ўринлари яратиш имкониятини беради, — деди танлов ғолиби Гулбаҳор Муротова.

Танловда турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Улар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?