Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Зоминда ташкил этилган сайёр қабулда 38 та мурожаат жойида ечим топди

01.05.2026
411

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Зомин туманида сайёр қабул ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенат аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий Кенгаш ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Сайёр қабул давомида фуқаролардан жами 62 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг асосий қисми тиббиёт, таълим, электр энергияси, ичимлик суви, газ таъминоти, чиқиндиларни олиб чиқиш ҳамда ижтимоий ёрдам масалаларига оид бўлди. Мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилиб, 38 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди, қолган масалалар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбирда, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш, битирувчи ёш мутахассисларни ҳудудга жалб этиш ва уларга муносиб шарт-шароит яратиш масалалари бўйича таклифлар илгари сурилди. Бу каби сайёр қабуллар аҳоли билан мулоқотни мустаҳкамлаш ва муаммоларни амалий ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?