Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Бир кунда — 1000 китоб” акцияси Урганчда

07.07.2026
275

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий лойиҳаси доирасида Урганч шаҳридаги «Билим-хазина» ахборот-ресурс марказида Бир кунда — 1000 китобакцияси ташкил этилди.

Тадбирда шоир ва ижодкорлар, партия фаоллари, депутатлар ҳамда ёшлар иштирок этиб, мамлакатимизда китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ёшларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, кутубхона фонди бадиий, илмий ва сиёсий-ҳуқуқий адабиётлар билан бойитилди.

Учрашувда китоб мутолаасини оммалаштириш, миллий қадриятларга ҳурмат, медиасаводхонликни ошириш ва ёшларда мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантиришнинг аҳамияти таъкидланди. Бу каби акциялар китобхонлик муҳитини мустаҳкамлаш ва билимли, фаол ёшларни тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?