1984 йил Фарғона вилояти Учкўприк туманида туғилган.
Маълумоти олий. 2006 йил Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тугатган.
| Давр | Фаолият |
|---|---|
| Меҳнат фаолиятини 2007 йили | “Қўқон синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси сертификатлаштириш бўлими мутахассиси вазифасидан бошлаган. |
| 2012-2014 йилларда | “Қўқон синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаштириш идораси раҳбари, |
| 2014-2016 йилларда | “Ўзстандарт” агентлиги Аккредитация бошқармаси бош мутахассиси, |
| 2016-2017 йилларда | “Ўзстандарт” агентлиги стандартлаштириш, давлат назоратини мувофиқлаштириш ва ахборот технологияларини жорий этиш бошқармаси бош мутахассиси, |
| 2017-2018 йилларда | “Ўзбекаккредитация” давлат корхонаси директор ўринбосари, |
| 2018-2018 йилларда | “Ўзстандарт” агентлиги техник жиҳатдан тартибга солиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. |
| 2018 йилда | Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарати Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири, |
| 2018 йилдан ҳозирги вақтгача | Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарати раҳбари лавозимида фаолият юритиб келмоқда. |
| 2020 йилда | Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати бўлган. |
Оилали. 2 нафар фарзанди бор.