Хаитов Актам Ахмадович 1974 йил Қашқадарё вилоятида туғилган.
1994 йил Самарқанд иқтисодиёт ва сервис (кооператив) институтини тамомлаган, иқтисод фанлари номзоди.
| Давр | Фаолият |
|---|---|
| 1994-1997 йилларда | Самарқанд иқтисодиёт ва сервис (кооператив) институтида, |
| 1997-2000 йилларда | Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳида, |
| 2000-2002 йилларда | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасида, |
| 2002-2005 йилларда | Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитасида фаолият юритган. |
| 2005 йилда | Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири, |
| 2006-2014 йилларда | Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, |
| 2014-2016 йилларда | “Biokimyo” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари, |
| 2016-2017 йилларда | Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори, |
| 2017-2018 йилларда | Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаб келган. |
| 2018 йил 3 августда | бўлиб ўтган ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг X мажлисида партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланган. |
| 2019 йилдан буён | Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси лавозимида ишлаб келмоқда. |
| 2020–2024 | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Спикернинг ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари |
| 2024 – ҳозиргача | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси |
Мукофотлари: 2020 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.