Якубов Бахтиёр Султонназирович 1969 йилда туғилган.
1993 йилда Тошкент давлат университетини, 2006 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, сиёсий фанлар доктори.
| Давр | Фаолият |
|---|---|
| 1993-1998 йилларда | Тошкент давлат университетида, |
| 1998-1999 йилларда | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида, |
| 1999-2003 йилларда | Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида, |
| 2003-2005 йилларда | ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида фаолият юритган. |
| 2004 ва 2009 йилларда | Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган. |
| 2004-2009 йилларда | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, |
| 2005 йилдан | жамоатчилик асосида партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасини амалга оширган. |
| 2010-2015 йилларда | Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари лавозимида ишлаган, |
| 2015 йилдан буён | ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ташкилий-партиявий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. |
| 2017–2018 | ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси вазифасини бажарган |
Мукофотлари: Б.Якубов 2006 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.