Шоумаров Дилшод Шавкатович 1964 йилнинг 31 июлида Тошкент шаҳрида туғилган.
1981-1986 йилларда Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) шарқшунослик факультетида, 1998-2000 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — шарқшунос, халқаро бизнес магистри.
| Давр | Фаолият |
|---|---|
| Меҳнат фаолиятини 1986 йилда | ТошДУнинг халқаро бўлими катта инспектори лавозимидан бошлаган. |
| 1987-1991 йилларда | Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида муҳандис-таржимон, |
| 1991-2008 йилларда | “КОМЭКО” халқаро ташкилоти, “Азия-Металл-Трейдинг” ҚК, “Акан-Пластик” ҚК, “Протекс-Иншоат” корхонаси, “Қурилиш моллари бозори” МЧЖда раҳбар лавозимларида ишлаган. |
| 2008 йилдан ҳозирги вақтга қадар | “DIMAX METALL SERVIS” МЧЖ Таъсисчилар кенгаши раиси, |
| 2013 йилдан буён | “Dimax” саноат-савдо кўргазма бизнес маркази раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда. |
| 2014 йилдан буён | ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг мафкуравий ва тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. |
| 2015 йилда | Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланган. |