Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 22-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Худоярова Гулшана Бердиназаровна

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши ва Ижроия қўмитаси аъзоси, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг Ёшлар ва аёллар масалалари бўйича ўринбосари в.б, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси.

1972 йил Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган.

Маълумоти олий. 1994 йил Қарши давлат университетини тугатган.

Меҳнат фаолияти

ДаврФаолият
Меҳнат фаолиятини 1994 йилиҚарши шаҳар газ қурилиш савдо жамоасида иқтисодчи вазифасидан бошлаган.
2000-2001 йиллардаҚарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти маркази бошлиғи,
2001-2005 йилларда«Нуристон» академик лицейининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари,
2005-2009 йиллардаТошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали маънавият ва маърифат маркази бошлиғи,
2009-2010 йиллардаМ.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида директорнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари,
2010-2011 йиллардаТошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали маънавият ва маърифат маркази бошлиғи,
2011-2013 йиллардаТошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали «Гуманитар ва ижтимоий фанлар» кафедраси мудири,
2013-2015 йиллардаТошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимларда ишлаган.
2015-2020 йиллардаЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари ҳамда Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг аъзоси,
2020-2024 йиллардаЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси сифатида фаолият юритган.
2024 йилданЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси лавозимида ишлаб келмоқда.

Оилали. 2 нафар фарзанди бор.

Сайтни янги дизайни ёқдими?