“ХАЛҚ БИЛАН БИРГА” ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА
ЙЎЛ ХАРИТАСИ
|
Т/р |
Босқич |
Муддат |
Тадбир номи |
|
1. |
Тайёргарлик босқичи |
2026-йил |
1. Дастур консепсиясини ишлаб чиқиш 2. Дастур логотипи, слоганлари ва хештегларини тайёрлаш 3. ОАВ, блогерлар билан келишувларни амалга ошириш 4. Ишчи гуруҳлар таркиби ва мобил гуруҳларни шакллантириш 5. Дастурни ПР кампаниясининг стратегиясини ишлаб чиқиш |
|
2. |
Дастурга старт берилиши |
2026-йил апрел |
1. Дастурга старт бериш маросимини ташкил этиш 2. Биринчи тадбиркорнинг акцияси ва эстафета бошланиши 3. Ушбу ташаббуснинг бошқа тадбиркорлар томонидан қўллаб-қувватланиши 4. Партия Тошкент шаҳар партия Кенгаши томонидан дастур доирасидаги тизимли ишларнинг бошланиши 5. Партия Тошкент шаҳар партия Кенгаши ташаббусининг бошқа вилоят кенгашлари томонидан қўллаб-қувватланиши ва давом эттирилиши |
|
3. |
Аҳоли билан мулоқот тадбирларининг амалга оширилиши |
Дастур давомида |
1. “Юракка йўл” акциясини ташкил этиш 2. Мобил штаблар фаолиятини йўлга қўйиш ва сайёр қабулларни амалга ошириш 3. “Маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда ўрганишларни олиб бориш, муаммоларни аниқлаш, маълумотлар базасини шакллантириш 4. Онлайн ва оффлайн сўровномалар ўтказиш 5. Партия ёшлар ва аёллар қанотлари орқали мулоқотлар тизимини йўлга қўйиш 6. “Депутат билан очиқ мулоқот” онлайн мулоқотларини ўтказиш 7. “Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим” рубрикаси остида партия сайтида онлайн таклифлар йиғиш, анкета сўровлари ўтказиб бориш тизимини йўлга қўйиш ва юритиш 8. “Муаммоингизни баён этинг” телеграм ижтимоий тармоғи орқали махсус канал фаолиятини йўлга қўйиш ва амалга ошириб бориш |
|
4. |
Дастур доирасидаги тадбирларнинг амалга оширилиши |
Дастур давомида |
1. Ижтимоий ҳимоя тадбирларини амалга ошириш: озиқ-овқат, дори-дармон, кийим-кечак, уй жиҳозлари билан таъминлаш 2. "Маҳалла еттилиги” билан келишган ҳолда кам таъминланган оилаларни тадбиркорлар томонидан оталиққа олинишини йўлга қўйиш 3. Олий таълим муассасаларига ўқишга кирган кам таъминланган оила фарзандларини бир йиллик стипендиялар билан таъминлаш, болалар уйларига китоблар, техника воситаларини етказиб бериш 4. Кам таъминланган оилалар учун тиббий кўриклар ўтказиш, врачлар қабулини ташкиллаштириш 5. Тадбиркорлик субъектларида иш ўринлари яратиш ва ёшларни, шу жумладан, ногиронлиги бор шахсларни иш ўринлари билан таъминлаш 6. “Ишга марҳамат” мономарказлари билан ҳамкорликда ёшларни касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш 7. “Фаровонликка томон илк қадам” номли муҳокамалар ташкил этиш 8. “Имконият ўз қўлимизда” номли очиқ мулоқотларни ташкил этиш 9. Ёшлар ва аёллар учун тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга оид беғараз ўқув курслари, маҳорат дарслари ва тренинглар ташкил этиш. |
|
5. |
Дастур доирасида амалга ошириладиган акциялар |
Дастур давомида |
1. Бизнес вакиллари томонидан муайян оилани 1 йил ҳомийликка олишни кўзда тутувчи “Бир оила – бир ҳомий” акциясини ўтказиш 2. Ойига бир марта бизнес вакиллари ва волонтёрлар томонидан аҳолига бевосита ёрдам кўрсатишни кўзда тутувчи “Яхшилик марафони”ни ташкил этиш 3. Ногиронлиги бор шахсларга моддий ва тиббий ёрдам кўрсатадиган “Инсон қадри улуғланган юрт” акциясини ўтказиш 4. Ёлғиз кексаларга хизмат ва моддий кўмак кўрсатишни кўзда тутувчи “Кексаларга меҳр” акциясини ўтказиш 5. Турмуш қийинчиликларига дуч келган аёлларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “Умид” акциясини ўтказиш 6. Кам таъминлаган оилаларнинг ўқишга кирган фарзандарига стипендиялар ажратишни кўзда тутувчи “ЎзЛиДеП стипендияси”ни ташкил этиш 7. Республика бўйича бир кунда маҳалла ва мактаб кутубхоналарига китоблар совға қилиш тадбирларини ўзида қамраб олган “Бир кунда – 1000 китоб” акциясини ўтказиш 8. Маҳаллалар ва корхоналарда спорт тадбирлари ташкил қилиниб, бизнес вакиллари эсдалик совғалари топширилишини кўзда тутувчи “Соғлом ҳаёт марафони” акциясини амалга ошириш 9. Кам даромадли оилаларни барқарор даромад манбаи (томорқачилик, оилавий тадбиркорликка жалб қилиш орқали ёки оила аъзоларидан бирини ишга жойлаштириш) билан таъминлашга қаратилган “Фаровон оила” акциясини ўтказиш 10. Оилаларнинг доимий даромад манбаи бўлган оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш, замонавий билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган “Оилавий тадбиркорлар ва касаначилар мактаби” акциясини ўтказиш 11. Хонадонлар кесимида ҳар бир оиланинг қизиқишларини аниқлаш (оилавий тадбиркорлик, деҳқончилик ва бошқалар), шу асосда, уларнинг интилишларидан келиб чиқиб шунга мос фаолият турига ўқитиш ва малакасини ошириш, иш бошлаши учун зарур асосларни яратиб беришга қаратилган “Фаровон ҳаёт сари” акциясини ташкил этиш 12. Мамлакат иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлашга қаратилган “Ишбилармон аёл” дастурсини амалга ошириш 13. Ёшларнинг ғояларини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ва янги технологик ечимларни ишлаб чиқишда қўллаб-қувватлашга қаратилган “Ёшларнинг стартап дастурларини қўллаб-қувватлаш” акциясини ўтказиш 14. ИТ ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, веб-дастурлаш, киберхавфсизлик, мобил иловалар яратиш бўйича ёшлар учун семинарлар ташкил қилишни кўзда тутувчи “ИТ ва сунъий интеллект етакчилари” акциясини ташкил этиш 15. Ёшлар орасида қонуний ва хавфсиз миграция масалалари бўйича кенг тушунтириш тадбирларини ўтказишни кўзда тутувчи “Хавфсиз миграция” акциясини амалга ошириш 16. Қишлоқ хўжалигида ёшларга билим ва кўникмаларни ўргатиш бўйича “Ёш фермерлар тажриба мактаби”ни ўтказиш 17. Ҳунарманд бўлишни хохловчи ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга “устоз-шогирд” анъаналари доирасида амалий ва услубий билимларни беришни кўзда тутувчи “Ҳунармандлар кўргазмаси” акциясини ўтказиш 18. Ёшлар орасида кўча спорт машқлари (жумладан, турник, брус ва б.), спортнинг мини футбол, волейбол, баскетбол (стритбол), шахмат, шашка, стол тенниси, кураш, арқон тортиш спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали ёшларнинг алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган, ҳудудий ва республика босқичларида ўтказиладиган “Ёутҳ Спортс Чалленге” спорт мусобақаларини ташкил этиш 19. Тадбиркорлар томонидан ўз корхоналарида иш ўринларини яратиш ва ёшлар, аёллар, жумладан, ногиронлиги бор шахсларни иш билан таъминлашга қаратилган “Бир жамоада” акциясини ўтказиш 20. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини фаол жорий этиш, бепул тиббий кўриклар ўтказишни кўзда тутувчи “Саломатлик сари” акциясини ўтказиш 21. Болалар уйларига китоблар, техника воситалари, кийим-кечаклар етказиб бериш тадбирларини амалга оширишни кўзда тутувчи “Тадбиркорлардан болажонларга” акциясини уюштириш |
|
6. |
Жамоатчилик ва парламент назорати |
Йил давомида
2026 йил июн-июл
2026 йил август-сентябр
2026 йил ноябр |
1. Жамоатчилик эшитувлари (алоҳида режа асосида) 2. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида ЎзЛиДеП партия гуруҳлари ташаббуси билан тегишли ижроия органлари раҳбарлари эшитувларини ўтказиш 3. Халқ депутатлари ҳудудий Кенгашларида ЎзЛиДеП партия гуруҳлари ташаббуси билан тегишли ижроия органлари раҳбарлари эшитувларини ўтказиш 4. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракцияси ташаббуси билан парламент эшитувини ташкил қилиш (дастурни амалга ошириш жараёнида тўпланган материаллар асосида) |
|
7. |
Конференсия, давра суҳбатлари ва форумлар |
Йил давомида |
Ҳудудларда ёшлар, аёллар, нуронийлар ўртасида турли мавзуларда 60 тадан ортиқ конференсия, форум ва давра суҳбатлари ташкил этилади ва аҳолини ўйлантираётган саволларга партия билан биргаликда жавоб излашга тайёрлиги кўрсатилади. Жумладан: “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида ёшлар форуми; “Янги Ўзбекистон ёшлари: фаровонлик ва инновасион келажак сари” мавзусида илмий-амалий конференсия; “Ўзбекистон хотин-қизлари: фаоллик ва фаровонлик йўлида” мавзусида илмий-амалий конференсия; “Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга қаратилган давлат сиёсати” мавзусида илмий-амалий конференсия; “Камбағалликни қисқартириш: жаҳон амалиёти ва Ўзбекистон тажрибаси” мазусида давра суҳбати; “Ўзбекистонда таълим ва соғлиқни сақлаш тизимлари трансформацияси” мавзусида давра суҳбати ва б. |
|
8. |
Камбағалликни қисқартириш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини очиб берувчи мақолалар туркуми |
Дастур давомида |
Янги Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш борасида олиб борилган ишлар Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фаоллари, соҳа мутахассислари, олимлар ва экспертлар томонидан мавзуга бағишланган туркум мақолаларни маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситаларида, интеренет ресурсларида чоп этиш чоп этиш орқали Ўзбекистоннинг ушбу йўналишдаги фаолияти ва ютуқларини оммалаштириш. |
|
9. |
Дастурнинг ахборот таъминоти |
Дастур давомида |
1. Партия газетаси, веб-сайти, ижтимоий тармоқдаги каналлари, шунингдек, бошқа ОАВ ва интернет-ресурслар орқали “Халқ ва бизнес” рукни остида дастур доирасида амалга оширилаётган ишларнинг бориши тўғрисида аҳолини хабардор қилиб бориш тизимини йўлга қўйиш 2. ЎзЛиДеП сайтида амалга оширилган ишларнинг ҳар ҳафталик якунларини тақдим қилиб бориш 3. “Масъулиятли тадбиркор!” челленж-эстафетасини ташкил этиш 4. Ижтимоий тармоқларда қуйидаги хештегларни юритиш: #Халқ билан бирга, #Масъулиятли тадбиркор, #Яхшилик Эстафетаси 5. Дастурни кенг тарғиб этиш, ахборот таъминотини амалга оширишда таниқли шахслар, блогерлар, йирик бизнесменларни жалб этиш 6. “Масъулиятли тадбиркор – халқ билан бирга” слогани остида партия сайти ва ҳамкор ОАВлар сайтида ушбу дастурда фаол иштирок этаётган тадбиркорларни халққа танитиб бориш |
|
10. |
Якуний тадбирлар |
2026 йил ноябр-декабр |
1. Энг фаол бизнес вакилларини миллий даражада рағбатлантиришни кўзда тутувчи “Ижтимоий масъулиятли тадбиркор” йил танловини ўтказиш 2. ЎзЛиДеПнинг “Фидокор тадбиркор” кўкрак нишонини жорий этиш ва йил давомида энг кўп хайрия акциялари ўтказган тадбиркорларга йил танлови маросимида топшириш 3. Фаоллик кўрсатган бошқа тадбиркорларни партия сертификатлари, раҳматномалари, махсус совринлари билан тақдирлаш 4. ОАВларда, ижтимоий тармоқларда уларнинг фаолиятини кенг ёритиш 5. “Халқ билан бирга” (йирик консерт, кўргазма ва форум орқали дастурнинг якунловчи тадбири) |