Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясидаги нутқидаги
асосий йўналишларда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ЎзЛиДеПнинг “Халқ билан бирга” лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган тадбирлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
|
№ |
Йўналишлар |
Тадбирлар |
|
1. |
Демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсатини давом эттириш |
– жойларга чиқиб аҳоли билан доимий мулоқотларни амалга ошириб борадиган 10 дан ортиқ мобил штаблар фаолиятини йўлга қўйиш, барча ҳудудларда партия фаоллари, депутатлар, тадбиркорлар ва ҳамкор давлат ташкилотлари вакиллари томонидан 200 дан ортиқ аҳоли қабулларини амалга ошириш; – жойларда ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган тизимли ишлар самрадорлигини таҳлил қилиш, манзилли ёрдам нуқталарини белгилаш, тегишли ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижросини таъминлашга ҳам хизмат қилувчи жамоатчилик ва парламент назорати тадбирларини амалга ошириш; – депутатларнинг сайловчилар билан яқин алоқаларини ўрнатиш мақсадида Қонунчилик палатаси ва кенгашларга сайланган депутатларнинг ўз сайловчилари билан доимий алоқада бўлиб туришини таъминловчи “Депутат билан очиқ суҳбат” онлайн платформасини ишга тушириш; – аҳоли фикрини ўрганиб бориш мақсадида турли платформалар орқали онлайн ва оффлайн сўровномалар ўтказиб бориш; – ЎзЛиДеП, маҳаллий ҳокимият ҳамда маҳаллалар ва бизнес ўртасида уч томонлама ҳамкорлик моделини йўлга қўйиш орқали маҳаллалар билан янги форматда тизимли ҳамкорликни амалга ошириш; – Фуқаролар томонидан билдирилган муаммоли масалалар тизимли равишда ўрганиб бориш мақсадида партия сайтида онлайн таклифлар йиғиш тизими, “Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим” онлайн платформаси фаолиятини йўлга қўйиш. |
|
2. |
Мамлакатда яшаётган ҳар бир оиланинг, ҳар бир фуқаронинг ҳаётини тубдан ўзгартириш, инсон қадри ва фаровонлигини ошириш |
– 1 млндан ортиқ хонадонларга кириб чиқиш ва оилаларнинг турмуш шароитларини ўрганишни кўзда тутувчи “Юракка йўл” акцияси; – “Маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда кўмакка муҳтож оилаларни муаммоларини аниқлаш (муаммолар базасини шакллантириш), муаммолар таҳлили натижасида қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш, масалаларни жойида ҳал этиш ва муҳтожлар ёрдамлар кўрсатиш; – кам таъминланган ва кўп болали оилаларни бизнес вакиллари томонидан 1 йил муддатга ҳомийликка олишни кўзда тутувчи “Бир оила – бир ҳомий” акцияси; – оилалар учун қўшимча даромад манбаини (томорқачилик, оилавий тадбиркорликка жалб қилиш орқали) шакллантиришга қаратилган “Фаровон оила” акцияси; – хонадонлар кесимида ҳар бир оиланинг қизиқишларини аниқлаш, шунга мос фаолият турига ўқитиш ва малакасини ошириш, иш бошлаши учун зарур асосларни яратиш бўйича “Фаровон ҳаёт сари” акцияси; – бизнес вакиллари ва волонтёрлар томонидан кам даромадли, кўп болали оилалар, ногиронлиги бор, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиб, ҳар ойда бир марта ўтказиладиган “Яхшилик марафони”; – ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини ташкил қилиш, тадбиркорликка ўргатиш ва бандлик имкониятларини кенгайтиришни кўзда тутувчи “Инсон қадри улуғланган юрт” акцияси; – партия фаоллари ва волонтёрлари томонидан ёлғиз кексаларга беғараз ёрдам кўрсатилишини кўзда тутувчи “Кексаларга меҳр” акцияси; – болалар уйларига китоблар, техника воситалари, кийим-кечаклар беришни кўзда тутувчи “Тадбиркорлардан болажонларга” акцияси; – муаммоларни тегишли идоралар билан биргаликда ўрганиш ва амалий ечимини топиш ҳамда тез муддатда мурожаатчига жавоб бериш тизимини йўлга қўйишни назарда тутувчи “Муаммоингизни баён этинг” телеграм бот ташкил этиш. |
|
3. |
Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни муносиб иш жойи билан таъминлаш,, таълим олиши учун янада кенгроқ имкониятлар яратиш, ҳақ-хуқуқларини ҳимоя қилиш |
– тадбиркорлар томонидан ўз корхоналарида иш ўринларини яратишга қаратилган “Бир жамоада” акцияси; – “Ишга марҳамат” мономарказлари билан ҳамкорликда ёшларни касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш; – ёш усталарнинг миллий ҳунармандчилик буюмларини намойиш этишга қаратилган “Ҳунармандлар кўргазмаси” акцияси; – ёшларни бозорбоп маҳсулотлар етиштириш, самарали агротехник тадбирлар, маркетинг, сотиш усулларини ўргатишга қаратилган “Ёш фермерлар тажриба мактаби”; – чет элда меҳнат қилмоқчи бўлган ёшларни фирибгарликлардан сақлаш чораларини кўзда тутувчи “Хавфсиз миграция” акцияси; – ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлик, таълим олиш учун яратилаётган имкониятлар ва бошқа йўналишларда билимларини кенгайтиришга қаратилган “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида ёшлар форуми; – Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши, янгиланган Конституция билан ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар муҳокамасига бағишланган “Янги Ўзбекистон ёшлари: фаровонлик ва инновацион келажак сари" мавзусида илмий-амалий конференция; – ёшлар орасида кўча спорт машқлари бўйича оммавий спорт мусобақаларини ташкил этишга қаратилган “Youth Sports Challenge” спорт мусобақалари. |
|
4. |
Гендер сиёсати. Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва тадбиркорлик соҳасида хотин-қизларнинг ролини бундан буён ҳам мустаҳкамлаш |
– турмуш қийинчиликларига дуч келган, фарзандларини ёлғиз катта қилаётган аёлларга ҳуқуқий, моддий, молиявий кўмак беришни кўзда тутувчи “Умид” акцияси; – мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлашга қаратилган “Ишбилармон аёл” лойиҳаси; – “Фаровонликка томон илк қадам” шиори остида муҳокамалар, “Имконият ўз қўлимизда” деб номланувчи очиқ мулоқотлар; – мамлакатда хотин қизларнинг жамият ҳаётининг турли жабҳаларида ўз фаоллигини кўрсатишлари учун яратиб берилаётган шароитлар, қишлоқ шароитида яшаётган аёлларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш, иқтисодий имкониятларини кенгайтириш бўйича қилинаётган ишлар таҳлилига бағишланган “Ўзбекистон хотин-қизлари: фаоллик ва фаровонлик йўлида” мавзусида илмий-амалий конференция. |
|
5. |
Таълим ва илм-фан соҳасини ўзгартириш, инновацион тармоқлар барпо этиш, кичик бизнесни ривожлантириш натижасида янги иш ўринларини яратиш орқали камбағалликни қисқартиришга эришиш |
– аёллар ва ёшлар учун тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга оид беғараз ўқув курслари, маҳорат дарслари ва тренинглар ташкил этиш; – ёшларнинг инновацион ғояларини рўёбга чиқариш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш ва янги технологик ечимларни ишлаб чиқишда қўллаб-қувватлашга қаратилган “Ёшларнинг стартап лойиҳаларини кўллаб-кувватлаш” лойиҳаси; – IT ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, веб-дастурлаш, киберхавфсизлик, мобил иловалар яратиш бўйича “IT ва сунъий интеллект етакчилари” тренинглари; – олий таълим муассасаларига ўқишга кирган кам таъминланган оила фарзандлари учун тадбиркорлар томонидан стипендиялар таъсис қилишни кўзда тутувчи “ЎзЛиДеП стипендияси”акцияси; – маҳалла ва мактаб кутубхоналарига китоблар совға қилиш тадбирларини кўзда тутувчи “Бир кунда – 1000 китоб” акцияси; – оилавий тадбиркорлар ва касаначилар фаолиятини қўллаб-қувватлашга, уларнинг замонавий билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган “Оилавий тадбиркорлар ва касаначилар мактаби” лойиҳаси; – камбағалликка қарши курашиш стратегияси, восита ва ёндашувлари таҳлилига қаратилган “Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга қаратилган давлат сиёсати” мавзусида илмий-амалий конференция; – камбағалликка қарши курашиш, ёшларни тадбиркорликка ва касбга ўргатиш, аёлларни қўллаб-қувватлаш, таълим, соғлиқни сақлаш тизимларини ривожлантириш масалаларини таҳлил қилишга қаратилган ҳар бир ҳудудда жами 14 та “Инсон қадри ва фаровонлигини таъминлаш йўлида муҳим қадамлар” мавзусида давра суҳбатлари; – камбағалликка қарши кураш борасида мавжуд тажрибаларни қиёсий таҳлил қилиш, бу борада партия ва фракция олдида турган вазифалар белгилаб олишга қаратилган “Камбағалликни қисқартириш: жаҳон амалиёти ва Ўзбекистон тажрибаси” мазусида давра суҳбати; – Стратегия доирасида белгиланан ислоҳотлар натижадорлигини илмий-амалий жиҳатдан муҳокама қилишга бағишланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси: мақсадлар, ютуқлар ва олдиндаги марралар” мавзусида республика илмий-амалий конференция; – Камбағалликни қисқартириш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи мақолалар туркумини чоп этиш. |
|
6. |
Мамлакатда аҳоли соғлиғини таъминлашга қаратилган тадбирлар, илғор соғлиқни сақлаш тизимини яратиш |
– бепул тиббий кўриклар ўтказиш кўзда тутилган “Саломатлик сари” акцияси; – чекка ҳудудлардаги кам таъминланган оилалар учун врачларнинг сайёр қабулларини ташкил қилиш; – маҳалла ва корхоналарда спорт тадбирлари ташкил қилинишини кўзда тутувчи “Соғлом ҳаёт марафони” акцияси; – соғлиқни сақлаш ва таълим тизимидаги янгича ёндашувларнинг моҳияти, қўлга киритилган ютуқ ва истиқболдаги вазифалар муҳокамасига бағишланган “Ўзбекистонда таълим ва соғлиқни сақлаш тизимлари трансформацияси” мавзусида давра суҳбати. |