ЎЗЛИДЕПНИНГ 2026 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН
АСОСИЙ ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
|
Т/р |
Ташкил этиладиган тадбирлар, ўрганиладиган масалалар |
Шакли, муддати ва жойи |
Ҳамкор ташкилотлар |
|
I. АКЦИЯЛАР, ЙИРИК ТАДБИРЛАР |
|||
|
1. |
Бизнес вакиллари томонидан муайян оилани 1 йил ҳомийликка олишни кўзда тутувчи “Бир оила – бир ҳомий” акцияси |
2026 йил апрель барча ҳудудларда |
Савдо-саноат палатаси |
|
2. |
Рақамли иқтисодиёт асослари кенгайиб борган сари туғилаётган киберхавфлардан тадбиркорларни ҳимоя қилиш мақсадида ўтказиладиган “Киберхавфсиз тадбиркорлик” акцияси |
2026 йил |
“Ўзинфоком” |
|
3. |
Бизнес вакиллари ва волонтёрлар томонидан аҳолига бевосита ёрдам кўрсатишни кўзда тутувчи “Яхшилик марафони” |
2026 йил давомида ҳар ойда бир марта ўтказилади |
Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги |
|
4. |
Ёлғиз кексаларга хизмат ва моддий кўмак кўрсатишни кўзда тутувчи “Кексаларга меҳр” акцияси |
2026 йил июнь барча ҳудудларда |
“Нуроний” жамғармаси |
|
5. |
Турмуш қийинчиликларига дуч келган аёлларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “Умид” акцияси |
2026 йил июнь-июль барча ҳудудларда |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
|
6. |
Қишлоқ хўжалигида ёшларга билим ва кўникмаларни ўргатиш бўйича “Ёш фермерлар тажриба мактаби”ни ўтказиш |
2026 йил июнь-июль барча ҳудудларда |
Ўзбекистон Фермерлар кенгаши |
|
7. |
Республика бўйича бир кунда маҳалла ва мактаб кутубхоналарига китоблар совға қилиш тадбирларини ўзида қамраб олган “Бир кунда – 1000 китоб” акцияси |
2026 йил июль барча ҳудудларда |
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари |
|
8. |
Маҳаллалар ва корхоналарда спорт тадбирлари ташкил қилиниб, бизнес вакиллари эсдалик совғалари топширилишини кўзда тутувчи “Соғлом ҳаёт марафони” акцияси |
2026 йил август |
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари |
|
9. |
Кам даромадли оилаларни барқарор даромад манбаи (томорқачилик, оилавий тадбиркорликка жалб қилиш орқали ёки оила аъзоларидан бирини ишга жойлаштириш) билан таъминлашга қаратилган “Фаровон оила” акцияси |
2026 йил август барча ҳудудларда |
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши |
|
10. |
Оилаларнинг доимий даромад манбаи бўлган оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш, замонавий билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган “Оилавий тадбиркорлар ва касаначилар мактаби” акцияси |
2026 йил август-сентябрь барча ҳудудларда |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси |
|
11. |
Хонадонлар кесимида ҳар бир оиланинг қизиқишларини аниқлаш (оилавий тадбиркорлик, деҳқончилик ва бошқалар), шу асосда, уларнинг интилишларидан келиб чиқиб шунга мос фаолият турига ўқитиш ва малакасини ошириш, иш бошлаши учун зарур асосларни яратиб беришга қаратилган “Фаровон ҳаёт сари” акцияси |
2026 йил август-сентябрь барча ҳудудларда |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
|
12. |
Ёшлар орасида қонуний ва хавфсиз миграция масалалари бўйича кенг тушунтириш тадбирларини ўтказишни кўзда тутувчи “Хавфсиз миграция” акцияси |
2026 йил август-сентябрь барча ҳудудларда |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги |
|
13. |
Мамлакат иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлашга қаратилган “Ишбилармон аёл” кўрик танлови |
2026 йил август-октябрь ҳудудий ва республика босқичлари |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
|
14. |
Ёшларнинг ғояларини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ва янги технологик ечимларни ишлаб чиқишда қўллаб-қувватлашга қаратилган “Ёшларнинг стартап дастурларини қўллаб-қувватлаш” акцияси |
2026 йил сентябрь-октябрь барча ҳудудларда |
Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
|
15. |
IT ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, веб-дастурлаш, киберхавфсизлик, мобил иловалар яратиш бўйича ёшлар учун семинарлар ташкил қилишни кўзда тутувчи “IT ва сунъий интеллект етакчилари” акцияси |
2026 йил сентябрь-октябрь барча ҳудудларда |
Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
|
16. |
“Саломатлик сари” лойиҳаси доирасида “O‘zLiDeP онкологик касалликларга қарши курашади!” шиори остида ҳудудларда хусусий клиника мутахассисларини жалб қилган ҳолда бепул тиббий кўриклар акцияси. |
2026 йил май ва ноябрь барча ҳудудларда |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
|
17. |
Болалар уйларига китоблар, техника воситалари, кийим-кечаклар етказиб бериш тадбирларини амалга оширишни кўзда тутувчи “Тадбиркорлардан болажонларга” акцияси |
2026 йил ноябрь барча ҳудудларда |
Савдо-саноат палатаси |
|
18. |
Тадбиркорлар томонидан ўз корхоналарида иш ўринларини яратиш ва ёшлар, аёллар, жумладан, ногиронлиги бор шахсларни иш билан таъминлашга қаратилган “Бир жамоада” акцияси |
2026 йил ноябрь-декабрь |
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари |
|
19. |
Ногиронлиги бор шахсларга моддий ва тиббий ёрдам кўрсатадиган “Инсон қадри улуғланган юрт” акцияси |
2026 йил ноябрь-декабрь |
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари |
|
20. |
Имконияти чекланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларга яратилган имкониятларни кенгроқ тарғиб қилишга қаратилган “Инклюзив хизматлар ярмаркаси акцияси”ни ўтказиш. |
2026 йил декабрь |
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари |
|
21. |
“Огоҳ бўлинг, ис гази!” акцияси Куз-қиш мавсуми бошланиши билан ушбу мавзу яна долзарб бўлишини ҳисобга олган ҳолда ўтган куз-қиш мавсумида яхши натижа берган мазкур акцияни давом эттириш режалаштирилган. Унинг доирасида: Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш ва иситиш тизимларининг созлигини мунтазам текшириб, таъмирлаб бориш ҳамда муқобил ечимлардан тўғри фойдаланиш бўйича аҳоли ўртасида тегишли идора ва ташкилотлар томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш; Шунингдек хонадонларга ис газини аниқлайдиган ва хатардан огоҳлантирадиган махсус қурилмаларни ўрнатиш ишлари амалга оширилади. |
2026 йил ноябрь ойида старт берилади ва куз-қиш мавсуми якунигача – 2027 йил февраль ойигача давом этади. Республиканинг барча ҳудудларида ўтказилади. |
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ, вилоят ва туман ҳокимликлари |
|
II. КОНФЕРЕНЦИЯ, ДАВРА СУҲБАТЛАРИ ВА ФОРУМЛАР |
|||
|
22. |
“Креатив тадбиркор ёшлар” форуми |
2026 йил давомида режа-график асосида ҳудудлар кесимида |
Маҳаллий ҳокимият, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари |
|
23. |
“Сунъий интеллект технологиялари ва рақамли жамият” мавзусида давра суҳбати. |
2026 йил май IT парк |
Рақамли технологиялар вазирлиги |
|
24. |
“Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида ёшлар форуми |
2026 йил июнь |
Маҳаллий ҳокимликлар, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари |
|
25. |
“Янги Ўзбекистон ёшлари: фаровонлик ва инновацион келажак сари” мавзусида илмий-амалий конференция |
2026 йил июль Тошкент шаҳри |
Ёшлар ишлари агентлиги |
|
26. |
“Ўзбекистон хотин-қизлари: фаоллик ва фаровонлик йўлида” мавзусида илмий-амалий конференция |
2026 йил июль Самарқанд шаҳри |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
|
27. |
“Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга қаратилган давлат сиёсати” мавзусида илмий-амалий конференция |
2026 йил август Бухоро шаҳри |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
|
28. |
“Камбағалликни қисқартириш: жаҳон амалиёти ва Ўзбекистон тажрибаси” мазусида давра суҳбати |
2026 йил август Тошкент шаҳри |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
|
29. |
“Ўзбекистонда таълим ва соғлиқни сақлаш тизимлари трансформацияси” мавзусида давра суҳбати |
2026 йил октябрь Андижон, Қарши ва Тошкент шаҳарлари |
Олий таълим, фан ва инновaциялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
|
30. |
“Миллий иқтисодиётда ҳунармандчиликнинг ўрни ва истиқболлари”” мавзусида илмий-амалий конференция. Конференцияда қуйидаги йўналишларга эътибор қаратилади: – ҳунармандчилик соҳасининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини таҳлил қилиш; – соҳада тадбиркорлик имкониятларини ошириш, экспорт бозорларига чиқиш йўлларини муҳокама қилиш; – ҳунармандчиликни қўллаб-қувватловчи ҳуқуқий ва институционал механизмларни такомиллаштириш; – ёшлар ва аёлларни ҳунармандчиликка кенг жалб этиш, оилавий тадбиркорлик билан уйғунлаштириш; – халқаро тажриба ва инновацион технологияларни жорий қилиш имкониятларини ўрганиш. |
2026 йил октябрь Қонунчилик палатаси |
Савдо-саноат палатаси, Молия ва иқтисодиёт вазирлиги, “Ҳунарманд” уюшмаси |
|
31. |
19 ноябрь – Халқаро аёллар тадбиркорлиги кунига бағишланган “Тадбиркор аёллар Форуми”ни ўтказиш. |
2026 йил ноябрь Тошкент шаҳри |
Савдо –саноат палатаси
|
|
32. |
“Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг сиёсий партиялар фаолиятида иштирокини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давра суҳбатлари. |
2026 йил давомида алоҳида режа асосида |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
|
33. |
25 ноябрь Халқаро тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш куни муносабати билан “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари: муаммо ва ечимлар” мавзусида очиқ мулоқот. |
2026 йил ноябрь |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
|
III. ЖАМОАТЧИЛИК ВА ПАРЛАМЕНТ НАЗОРАТИ ТАДБИРЛАРИ |
|||
|
34. |
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб- қувватлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари ижросини ўрганиш. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: 2026 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағларни ҳудудлар кесимидаги мақсадли ишлатилиши; оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали маблағларнинг ажратилиши; ҳақиқий эҳтиёждан ҳамда лойиҳаларнинг истиқболи ва қўшимча иш ўринлари яратишга йўналтирилганлигидан келиб чиққан ҳолда ажратилаётган маблағларни ваколатли банклар ва вилоятлар кесимида тезкор қайта тақсимланиши. |
2026 йил апрель-май
Жамоатчилик муҳокамаси, депутат сўрови
Фарғона вилояти, Қашқадарё вилояти |
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, иқтисодиёт ва молия бошқармалари, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари |
|
35. |
Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари ижросини ўрганиш. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасаларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш бўйича белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси; соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришда давлат- хусусий шерикчилигини қўллаш натижалари; давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили. |
2026 йил май
Жамоатчилик эшитуви, депутат сўрови Самарқанд вилояти |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, соғлиқни сақлаш бошқармалари |
|
36. |
Яшил иқтисодиёт”га ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини кескин ошириш чора-тадбирлари тўғрисида. Бунда, қуйидагилар назарда тутилади: - саноатда «яшил сертификат»лар бозорини ривожлантириш ва «экологик маркировкалаш» фаолияти билан танишиш; - «Яшил энергия» технологияларини кенг жорий қилиш доирасида насос станцияларнинг электр энергияси истеъмолини камайтириш учун таклифларни тайёрлаш; - электр энергияси ва бошқа ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий қилиш ҳисобидан насос станцияларини муқобил энергияга ўтказиш. |
2026 йил июнь Жамоатчилик эшитуви, депутат сўрови Тошкент шаҳри |
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари |
|
37. |
Туризмни ривожлантириш истиқболлари ва ҳал этилиши зарур бўлган масалалар. Бунда қуйидагиларга эътибор қаратилади: – ҳудудда зиёрат туризми, гастрономия, ҳунармандчилик, тиббий хизматлар кўрсатиш имкониятлари, ҳамда ушбу имкониятлардан фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар; – транспорт-логистика имкониятлари, меҳмонхоналар фонди, уларнинг сиғими, ҳудудда ахборот (Wi-Fi жамоат нуқталари) имкониятлари; – соҳанинг кадрлар билан таъминланганлиги: тил кўникмаларига эга кадрлар, гидлар тайёргарлиги, бошқа соҳаларда кадрларнинг етарлилик даражаси. Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими, малака ошириши, халқаро сертификатли кадрлар мавжудлиги – саёҳатчилар хавфсизлиги масалалари: санитария масалалари, озиқ-овқат хавфсизлиги, туристик полиция фаолияти, ногиролнлиги бўлганлар учун яратилган имкониятлар, болали оилалар учун қулайликлар, валюта айирбошлаш шаффофлиги; – ўрганишлар асосида қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш учун таклифлар тайёрлаш. |
2026 йил июнь-июль
Жамоатчилик эшитуви, депутат сўрови |
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, |
|
38. |
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наво барқарорлигига эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганиш. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: - соҳани ривожлантириш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларга яратилган шароитлар; - ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш, энг аввало, аҳолини етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши; - куз-қиш мавсуми учун озиқ-овқат маҳсулотлари захиралари яратилганлиги. |
2026 йил август-сентябрь
Жамоатчилик муҳокамаси, депутат сўрови
Жиззах вилояти, |
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, қишлоқ хўжалиги бошқармалари, иқтисодиёт ва молия бошқармалари, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари |
|
39. |
Қурилиш соҳасида сифат ва хавфсизликни таъминлаш масалалари тўғрисида. Бунда, 2024-2026 йилларда ҳудудда уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектлари қурилиши борасидаги ишлар таҳлили назарда тутилади. |
2026 йил октябрь
Жамоатчилик эшитуви, депутат сўрови |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, “Ҳудуд электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудуд газ таъминот” МЧЖ |
|
40. |
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, жойлардаги муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича кўрилаётган чоралар Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: – иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2026-2027 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили; – куз-қиш мавсумида аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш холати; – ижтимоий соҳа объектларига куз-қиш мавсуми учун кўмир маҳсулотлари етказиб бериш борасида амалга оширилган ишлар. |
2026 йил сентябрь-октябрь
Жамоатчилик сўрови, депутат сўрови
Тошкент вилояти, Сирдарё вилояти, Андижон вилояти |
Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, “Ҳудуд электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудуд газ таъминот” МЧЖ |
|
41. |
Кичик саноат зоналаридан фойдаланишнинг ҳозирги аҳволи: уларнинг самарадорлигини ошириш имкониятлари, тўсиқ бўлаётган омилларни ўрганиш Бунда қуйидагиларга эътибор қаратилади: – кичик саноат зоналарининг ер майдонидан самарали фойдаланиш ҳолати, бўш ер майдонларига тадбиркорларни жалб қилиш чоралари ва уларнинг самарадорлиги; – кичик саноат зоналарида тадбиркорлар учун яратилган шароитлар, муҳандислик-коммуникация тизимлари аҳволи; – кичик саноат зоналари иштирокчилари мажбуриятлари; – кичик саноат зоналари иштирокчилари томонидан маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш кўрсаткичлари таҳлили. |
2026 йил ноябрь
Жамоатчилик эшитуви, депутат сўрови |
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, Кичик саноат зона дирекцияси |
|
42. |
Давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар даромадлилиги ва давлат бюджетига юкини ўрганиш. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: 2026-2027 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилган лойиҳаларнинг ҳолати; давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг бюджет харажатларига таъсири ва салмоғи. |
2026 йил ноябрь-декабрь Жамоатчилик мониторинги, депутат сўрови.
Хоразм вилояти, Сурхондарё вилояти |
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, иқтисодиёт ва молия бошқармалари |
|
IV. МУНОЗАРА КЛУБЛАР |
|||
|
43. |
Молиявий технологияларни ривожлантириш, соҳада стартапларни қўллаб қувватлаш масалалари Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: – молиявий технологияларни ривожлантириш соҳасидаги муаммолар ва қонунчиликни такомиллаштириш; – молиявий технологиялар соҳасидаги стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича 5 йиллик стратегияни ишлаб чиқиш; – банклар, молиявий технологиялар соҳасидаги ташкилотлар ва стартаплар ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштириш. |
2026 йил апрель |
Марказий банк, Рақамли технологиялар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
|
44. |
Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш самарадорлиги Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: – банклар томонидан ажратилган кредитлар самарадорлиги; – тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳаларини молиялаштиришда бизнес-режалар таҳлили; – кредитларни қайтаришдаги муаммолар ва уларнинг сабаблари таҳлили. |
2026 йил апрель |
Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси |
|
45. |
Тадбиркорлик соҳасида коррупция ҳолатларини бартараф этиш чоралари Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: – тадбиркорлик соҳасида коррупциявий омилларни бартараф этиш тизими самарадорлигини ошириш; – жамиятда коррупция иллатига нисбатан муросасиз муносабатни янада мустаҳкамлаш ва унга қарши курашиш. |
2026 йил май |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси |
|
46. |
Қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чоралари Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: – қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, юқори натижа омилларини таҳлил қилиш; – соҳадаги муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш юзасидан таклифлар; – қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятлари. |
2026 йил июнь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Фермерлар кенгаши |
|
47. |
Бино ва иншоотларнинг сифатсиз қурилиши, қурилиш назоратидаги камчиликлар ҳамда объектлар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: – қурилиш объектларидаги сифат ва хавфсизлик ҳолати; – қурилиш назорати босқичларининг самарадорлиги; – қурилиш соҳасида назорат тизимини такомиллаштириш. |
2026 йил июль |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
|
48. |
Замонавий иқтисодиётда бандлик масаласи ва йўқотилаётган касблар таҳлили Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: – аҳолини замонавий касбларга ўргатиш ва уларни иш билан таъминлаш; – юқори технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва соҳада кадрлар тайёрлаш; – бандликни таъминлашда бизнес билан ижтимоий ҳамкорлик. |
2026 йил сентябрь |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
|
49. |
Хусусий таълим имкониятлари, соҳадаги муаммолар ва истиқболдаги вазифалар Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: – хусусий мактаблар фаолиятидаги муаммолар ва уларни ҳал этиш юзасидан таклифлар; – нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятидаги муаммолар ва уларни ҳал этиш усуллари; – мактаб ва олий таълимда хусусий секторнинг улушини ошириш имкониятлари. |
2026 йил сентябрь |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
50. |
Тадбиркорларнинг муаммолари ва уларни ҳал этиш ташаббуслари Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: – тадбиркорлар учун яратилган имконият ва имтиёзларнинг самарадорлиги; – тадбиркорлик фаолиятига оид қонунчиликни такомиллаштириш; – тадбиркорлар ҳуқуқлари ва эркинлари кафолатлари. |
2026 йил октябрь |
Бизнесомбудсман, Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси |
|
51. |
Агротуризм имкониятлари ва истиқболлари Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: – ҳудудларнинг агротуризм имкониятлари; – туристик имкониятлардан фойдаланиш ва самарадорлик; – соҳадаги муаммолар ва уларни ҳал этиш юзасидан таклифлар. |
2026 йил октябрь |
Туризм қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
|
52. |
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, жойлардаги муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича кўрилаётган чоралар Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: – иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2026-2027 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили; – куз-қиш мавсумида аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш холати; – ижтимоий соҳа объектларига куз-қиш мавсуми учун кўмир маҳсулотлари етказиб бериш борасида амалга оширилган ишлар. |
2026 йил ноябрь |
Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, “Ҳудуд электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудуд газ таъминот” МЧЖ |
|
53. |
Сунъий интелектдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва иқтисодиёт тармоқларида қўллашнинг устуворлиги Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: – дунёда ва Ўзбекистонда сунъий интеллект технологиялари кириб борган соҳалар таҳлили; – сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш қайси соҳалар учун зарур, меҳнат унумдорлиги ва иш самарасини оширишдаги ўрни; – сунъий интелект технологияларидан фойдаланишнинг стандартлари ва қоидаларини такомиллаштириш. |
2026 йил ноябрь |
Рақамли технологиялар вазирлиги
|
|
54. |
Саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: – саноат зоналари фаолиятидаги мавжуд муаммолар; – ер ажратиш ва ундан фойдаланиш амалиёти; – дирекцияларнинг саноат зонаси иштирокчиларига нисбатан назоратчи эмас, кўмакчи сифатида фаолият юритиши; – саноат зоналарида тадбиркорлик фаолиятининг ишончли ва кафолатли бўлишини таъминлаш масалалари таҳлили. |
2026 йил декабрь |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
|
V. ФРАКЦИЯ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР |
|||
|
55. |
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг бугунги ҳолатини ўрганиш. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: – тадбиркорларни молиявий ресурслар билан таъминлаш ҳолати; – тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришнинг замонавий шаклларини жорий қилиниши; – тадбиркорларнинг солиқ имтиёзлари префенциялардан фойдаланиш ҳолати; – тадбиркорларнинг муҳандислик инфратузилмаси ва ресурслар билан барқарор таъминланиши. |
Эшитув, депутат сўрови
Тошкент шаҳри, Сирдарё вилояти 2026 йил июнь |
Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси |
|
56 |
22 март – «Бутун жаҳон сув ресурслар куни»га бағишланган давра суҳбати ўтказиш. |
2026 йил июнь |
Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф–муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси |
|
57. |
“Мева-сабзавотчиликни интенсив ривожлантириш, янги уруғ навларини яратиш орқали қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини оширишнинг устувор вазифалари” мавзусида давра суҳбати ўтказиш. |
Ўрганиш, давра суҳбати Қонунчилик палатаси 2026 йил ноябрь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги |
|
58. |
Фракция аъзоларининг ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлари. |
Сайловчилар билан учрашувлар, 2026 йил давомида, ҳар ойнинг сўнгги ҳафтасида |
Маҳаллий ҳокимликлар |
|
59. |
Сайловчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш бўйича тарғибот тадбирларини янада кучайтириш. |
2026 йил давомида, ҳар ойнинг сўнгги ҳафтасида |
Маҳаллий ҳокимликлар |
|
60. |
«Мажбурий тиббий суғурта тизимини устуворликлари: муаммо ва ечимлар» мавзусида давра суҳбати ўтказиш. |
2026 йил июль |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси |
|
61. |
«Франчайзинг, капитал бозори» соҳасини ривожлантириш борасида фракция эшитуви ўтказиш. |
2026 йил июль |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси |
|
62. |
«Жаҳон савдо ташкилоти –иқтисодий интеграция ва замонавий тенденциялар» мавзусида халқаро конференция ўтказиш. |
2026 йил сентябрь |
Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси |
|
63. |
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши ҳолатини ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганиш. |
2026 йил октябрь-ноябрь |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси |
|
64. |
Энергия соҳасидаги ислоҳотлар ва энергия тежамкорлигининг долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказиш. |
2026 йил ноябрь |
Энергетика вазирлиги, Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси |
|
65. |
«Сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш, насослар самарадорлигини ошириш ва каналларни бетонлаш орқали сув йўқотилишини камайтиришнинг долзарб аҳамияти» мавзусида семинар ўтказиш. |
2026 йил сентябрь |
Сув хўжалиги вазирлиги, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси |
|
66. |
«Яшил иқтисодиёт – барқарор ривожланиш гарови» мавзусида семинар ўтказиш. |
2026 йил ноябрь |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, Экология ва атроф–муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси |
|
67. |
«Мева-сабзавотчиликни интенсив ривожлантириш, янги уруғ навларини яратиш орқали қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини оширишнинг устувор вазифалари» мавзусида конференция ўтказиш. |
2026 йил декабрь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси |