“ХАЛҚ БИЛАН БИРГА” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН АКЦИЯ ВА ЙИРИК ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
МАЪЛУМОТ
|
№ |
Тадбир номи |
Мазмуни |
|
I. Акциялар |
||
|
1. |
“Юракка йўл” акцияси |
Акция доирасида партия фаоллари, депутатлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари томонидан бевосита маҳалла ва оилаларга бориш орқали 1 млн.дан ортиқ хонадонларга кириб чиқилади. Уйма-уй юриш давомида яна бир бор Ўзбекистонда маҳаллаларни обод қилиш, кам таъминланган аҳоли қатламларига ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳияти тушунтирилади, аҳолини ўйлантираётган муаммолар ўрганилади ва умумлаштирилади, лойиҳа доирасида ёрдам кўрсатилиши лозим бўлган оилалар ва кўрсатилиши зарур бўлган ёрдам тури аниқланади. |
|
2. |
“Инсон қадри улуғланган юрт” акцияси |
Ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини ташкил қилиш, тадбиркорликка ўргатиш ва бандлик имкониятларини кенгайтириш мақсадида тадбиркорлар орасида қонунчиликда белгиланган имтиёзлар билан таништириш бўйича тарғибот ишлари олиб борилади. Жамиятда ҳурмат, бағрикенглик ва инсонпарварлик қадриятларини қарор топтириш, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши учун қонуний асосларни кучайтирилади ва амалий ёрдам кўрсатилади (10 минг ногиронлиги бўлган фуқаро қамраб олинади). |
|
3. |
“Бир жамоада” акцияси |
Тадбиркорлар томонидан ўз корхоналарида иш ўринларини яратиш ва ёшлар, аёллар, жумладан, ногиронлиги бор шахсларни иш билан таъминлаш бўйича чоралар кўрилади. |
|
4. |
“Фаровон оила” акцияси |
Акция доирасида қўшимча даромад манбаи (томорқачилик, оилавий тадбиркорликка жалб қилиш орқали) ёки оила аъзоларидан бирини иш ўрни билан таъминлаш йўли билан оилаларнинг даромад барқарорлигини таъминлашга кўмаклашиш, молиявий саводхонлигини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этиш, аёллар, болалар, кекса ва ногиронлиги бор оила аъзоларини диспансеризациядан ўтказиш (ҳар бир ҳудудда камида 150 нафар оила аъзоси), оилаларга мавжуд ҳужжат муаммоларини (кадастр, мерос) ҳал этишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилади. |
|
5. |
“Оилавий тадбиркорлар ва касаначилар мактаби” акцияси |
Акция доирасида оила фаровонлигининг муҳим воситаси сифатида оилавий тадбиркорлар ва касаначилар фаолияти қўллаб-қувватланади, уларнинг замонавий билим ва кўникмаларини ошириш бўича семинар-тренинглар ташкил этилади. Янги иш ўринлари яратиш орқали аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлиги таъминланади. Оилавий бизнесни бозор талабларига мослаштириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтириш орқали оила даромадларини ошириш ва турмуш даражасини юксалтириш, хотин-қизлар ва ёшларнинг иқтисодий фаоллигини таъминлаш кўзда тутилган. Лойиҳа доирасида 20 мингта оила қамраб олинади. |
|
6. |
“Фаровон ҳаёт сари” акцияси |
Хонадонлар кесимида ҳар бир оиланинг қизиқишларини аниқлаш (касаначилик, оилавий тадбиркорлик, деҳқончилик), шу асосда, уларнинг интилишларидан келиб чиқиб, шунга мос фаолият турига ўқитиш ва малакасини ошириш, иш бошлаши учун зарур асосларни яратиб бериш кўзда тутилган. |
|
7. |
“Саломатлик сари” акцияси |
Акция доирасида бепул тиббий кўриклар ўтказиш кўзда тутилган. Тадбир аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини фаол жорий этиш, оналар ва болалар, юрак-қон томир, қандли диабет бўйича эрта ўлимни камайтириш бўйича вазифалари ижросини таъминлашга қаратилган. |
|
8. |
“Бир кунда – 1000 китоб” акцияси |
Республика бўйича бир кунда маҳалла ва мактаб кутубхоналарига китоблар совға қилиш тадбирларини ўзида қамраб олади. Ушбу акция ЎзЛиДеП томонидан белгиланган кунда партиянинг барча ҳудудий, туман (шаҳар) кенгашлари, тадбиркорлар билан ҳамкорликда бутун мамлакат миқиёсида амалга оширилади. |
|
9. |
“Тадбиркорлардан болажонларга” акцияси |
Акция доирасида болалар уйларига китоблар, техника воситалари, кийим-кечаклар етказиб бериш тадбирлари амалга оширилади. Ушбу акциялар давомида болалар уйи тарбияланувчилари учун байрамлар, турли тадбирлар ёки мусобақалар ҳам ташкил этилади. |
|
10. |
“Бир оила – бир хомий” акцияси |
Мазкур акция бизнес вакиллари томонидан энг муҳтож оилани 1 йил муддатга хомийликка олишни кўзда тутади. Акция доирасида оилага озиқ-овқат, дори-дармон, фарзандларининг мактабда ўқиши учун зарур ашёлар, оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзосини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш каби тадбирлар амалга оширилади. |
|
11. |
“Кексаларга меҳр” акцияси |
Ёлғиз кексаларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатишни кўзда тутади. Унинг доирасида партия фаоллари ва волонтёрлар ёлғиз кексалар хонадонига ташриф буюриб, дори-дармон хариди, озиқ-овқат етказиш, уй юмушларига ёрдам бериш ёки кичик таъмир ишлари амалга оширилади. |
|
12. |
“Умид” акцияси |
Акция доирасида турмуш қийинчиликларига дуч келган, фарзандларини ёлғиз катта қилаётган аёлларга моддий, молиявий кўмак берилади. Зарур ҳолларда фарзандларини боғчага жойлаштиришда, ўзларини шароитига мос иш билан таъминлаш ва бошқа масалаларда ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилади. |
|
13. |
“Соғлом ҳаёт марафони” акцияси |
Акция доирасида маҳалла ва корхоналарда спорт тадбирлари ташкил қилиниб, қатнашчиларга бизнес вакиллари томонидан эсдалик совғалари топшириш кўзда тутилган. |
|
14. |
“Хавфсиз миграция” акцияси |
Акция доирасида чет элда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга бу борада кенгроқ маълумотларни бериш ва уларни турли шаклдаги фирибгарликлардан сақлаш чораларини кўриш ишлари амалга оширилади. Ёшлар орасида қонуний ва хавфсиз миграция масалалари бўйича кенг тушунтириш тадбирларини ўтказиш. Бориладиган мамлакатлар виза режими, меҳнат ҳуқуқлари, лицензияли агентликларни ажратиш, эмланиш, меҳнат суғуртаси, ишга киришдан олдин шартномалар билан танишиш, қарздан сақланиш, меҳнат миграциясидан қайтганларга социал ёрдам, уларни ишга жойлаштириш масалалари ва бошқалар бўйича тушунчалар беришни кўзда тутади. |
|
II. Аҳоли билан ишлаш бўйича тадбирлар |
||
|
15. |
Мобил штаблар фаолиятини йўлга қўйиш ва сайёр қабулларни амалга ошириш |
Жойларга чиқиб аҳоли билан доимий мулоқотларни амалга ошириб борадиган 10 дан ортиқ мобил штаблар фаолияти йўлга қўйилади. Режа асосида тизимли равишда барча ҳудудларда партия фаоллари, депутатлар, тадбиркорлар ва ҳамкор давлат ташкилотлари вакиллари 200 дан ортиқ аҳоли қабулларини амалга ошириб, барча мурожаат қилганлар тингланади ва жойида ушбу масалаларга ечим топиш чоралари кўрилади, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар олинади. Ушбу учрашувларда аниқланган масалалар партия лойиҳаси доирасида манзилли кўмак бериш режасига киритилади. |
|
16. |
Маҳалла билан ҳамкорликда ўрганишларни амалга ошириш |
“Маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда кўмакка муҳтож оилаларни аниқлашда, бирламчи ёрдам кўрсатилиши керак бўлган хонадонларни белгилашда маҳаллалар маслаҳатига таянган ҳолда иш олиб борилади. Шунинг учун маҳаллалар билан янги форматда тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бунда, ЎзЛиДеП, маҳаллий ҳокимият ҳамда маҳаллалар ва бизнес ўртасида уч томонлама ҳамкорлик модели йўлга қўйилади.
Ушбу йўналишда олиб борилган ўрганишлар жараёнида муҳтож оилаларнинг тегишли муаммолари аниқланади (муаммолар базаси шакллантирилади). Ушбу маммоларни таҳлили натижасида партиянинг фракцияси орқали қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш, масалаларни маҳаллий кенгашлар орқали жойида ҳал этиш ёки муҳтож оилаларга бизнес вакиллари ёрдамида бирламчи ва амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича такифлар шакллантирилади. |
|
17. |
Кам таъминланган оилалар учун врачларнинг сайёр қабулларини ташкил қилиш |
Мобил текширув ускуналари (ЭКГ ва бошқалар) билан жиҳозланган врачлар гуруҳи томонидан энг чекка ҳудудларга чиққан ҳолда врач қабули кунлари ташкил этилади. Тадбир доирасида профилактика эрта ташхис қўйиш, тиббий маслаҳат, шунингдек, аҳоли соғлиғига доир тушунтириш ишлари олиб борилади. |
|
III. Конференция, форум ва давра суҳбатлари |
||
|
18. |
“Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида ёшлар форуми |
Форум доирасида ҳуқуқий саводхонлик (“Менинг ҳуқуқим” мастер-класслари, бепул маслаҳат, аризалар бўйича ишлаш), таълим (Ўзбекистонда ва чет давлатларда таълим олиш учун яратилаётган имкониятлар, грантлар тўғрисида маълумотлар), рақамли маданият ва киберхавфсизлик, ёшларнинг экологик ташаббуслари йўналишларида “давра суҳбатлари”, тадбирлар, мунозара клублари бўлиб ўтади. |
|
19. |
“Янги Ўзбекистон ёшлари: фаровонлик ва инновацион келажак сари” мавзусида илмий-амалий конференция |
Конференцияда Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши, янгиланган Конституция билан ёшларга, уларнинг таълим олиш, меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга ошириш учун яратиб берилаётган имкониятлар муҳокама қилинади. |
|
20. |
“Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга қаратилган давлат сиёсати” мавзусида илмий-амалий конференция |
Конференция доирасида Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга қаратилган сиёсат давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганлиги, камбағалликка қарши курашишнинг комплекс стратегияси, воситалари ва ёндашувлари таҳлил қилинади ва соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар шакллантирилади. |
|
21. |
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси: мақсадлар, ютуқлар ва олдиндаги марралар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси |
Ҳудудларда тўпланган муаммолар ва таклифлар таҳлил қилинган ҳолда, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорлика Стратегия доирасида белгиланан ислоҳотлар натижадорлиги илмий-амалий жиҳадан муҳокама этилади. Конференция доирасида мактабгача таълим тизими ҳамда ўрта таълим тизимини янги даражага олиб чиқиш, педагог кадрлар мақомини ошириш, олий таълим билан талабалар қамровини кенгайтириш, аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш, профессионал ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш каби йўналишларда амалга оширилаётган ишлар аниқ фактлар асосида таҳлил қилинади. Конференция якуни бўйича мақолалар ва тезислардан иборат тўплам ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш ва келгуси йилдаги Давлат дастурига таклифлар ва мулоҳазалар тайёрланади. |
|
22. |
“Ўзбекистон хотин-қизлари: фаоллик ва фаровонлик йўлида” мавзусида илмий-амалий конференция |
Конференция доирасида Янги Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш, бу борада хотин-қизларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришлари учун яратилаётган зарур шаротилар, қишлоқ шароитида яшаётган аёлларнинг турмуш фаровонлиги, иқтисодий имкониятларини кенгайтириш бўйича қилинаётган ишлар таҳлил қилинади. Конференция якунида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар шакллантирилади, мақолалардан иборат тўплам чоп этилади |
|
23. |
“Камбағалликни қисқартириш: жаҳон амалиёти ва Ўзбекистон тажрибаси”мазусида давра суҳбати |
Давра суҳбатида мавзуга доир масалалар қиёсий таҳлил қилинган ҳолда мазкур йўналишда партия ва фракция олдида турган вазифалар белгилаб олинади. |
|
24. |
“Ўзбекистонда таълим ва соғлиқни сақлаш тизимлари трансформацияси” мавзусида давра суҳбати |
Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегиясида таълим ва соғлиқни сақлаш тизимига алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу ёндашувнинг моҳияти, бугунги кунда бу йўналишларда қўлга киритилган ютуқ ва истиқболдаги вазифалар даври суҳбати давомида муҳокама этилади. |
|
25. |
“Инсон қадри ва фаровонлигини таъминлаш йўлида муҳим қадамлар” мавзусида давра суҳбати |
Жамоат арбоблари, депутатлар, экспертлар иштирокида Янги Ўзбекистонда камбағалликка қарши курашишда янгича ёндашувлар, бунда ёшларни тадбиркорликка ва касбга ўргатиш, аёлларни қўллаб-қувватлаш, таълим, соғлиқни сақлаш тизимларини ривожлантириш масалаларини таҳлил қилишга қаратилган ҳар бир ҳудудда жами 14 та давра суҳбатлари ташкил этилади. Давра суҳбатларининг натижасида таклифлар ва мулоҳазалардан иборат мақолалар ва тезислардан иборат тўплам чоп этилади. |
|
IV. Йирик тадбирлар |
||
|
26. |
“Ишга марҳамат” мономарказлари билан ҳамкорликда ёшларни касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш |
ЎзЛиДеП вилоят кенгашлари ва “Ишга марҳамат” мономарказлари томонидан ҳамкорликда амалга оширадиган ушбу тадбир доирасида етарли касбий малакаси бўлмаган ёшларни мономарказга йўналтириш, у ерда ўқувларини амалга ошириш ва кейинчалик тадбиркорлик субъектларида иш билан таъминлаш йўналишида ишлар амалга оширилади. |
|
27. |
“Яхшилик марафони”ни ташкил этиш |
Ҳар ойда бир марта ўтказиладиган марафон доирасида бизнес вакиллари ва волонтёрлар томонидан аҳолига бевосита ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган. Бирламчи эътибор маҳаллалар ёрдамида аниқланган кам даромадли, кўп болали оилаларга қолаверса, ногиронлиги бор, ёлғиз кексалар ва мигрантликдан қайтганларга қаратилади. |
|
28. |
“Ҳунармандлар кўргазмаси” |
Ёш усталарнинг миллий ҳунармандчилик буюмларини намойиш этадиган кўргазма-ярмаркаси ташкил этилади. Фаолиятини ҳунармадчилик йўналиши билан боғламоқчи бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга “устоз-шогирд” анъаналари доирасида амалий ва услубий билимларни бериш учун имконият яратилади. Ҳунармандчиликни йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий, ҳуқуқий ва соҳанинг инвестициявий салоҳиятини ошириш масалаларини ҳал қилишда амалий кўмак бериш бўйича чоралар кўрилади. |
|
29. |
“Ишбилармон аёл” лойиҳаси |
Лойиҳа доирасида мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар моҳиятини аёллар ўртасида кенг тарғибот ишлари амалга оширилади. Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этишга кўмаклашилади. Ёш тадбиркор аёлларга тажрибали тадбиркор аёллар менторлик қилиш тизими жорий этилади. Муваффақиятли шогирдларни чиқарган ва фидоийлик намоён этган тажрибали тадбиркор аёлларни лойиҳа якунида тақдирлаш чоралари кўрилади. Натижада, мутлақо янги ёндошувлар орқали бугуннинг замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратилади. |
|
30. |
“Ёш фермерлар тажриба мактаби” |
Мактаб доирасида амалий билим ва кўникмаларни ўргатишга қаратилган интенсив дастур орқали ёшларни бозорбоп маҳсулотлар етиштириш, самарали агротехник тадбирлар, маркетинг, сотиш усуллари ўргатилади. Ушбу мактаб илғор, тажрибали фермерлар томонидан маҳорат дарслари, семинарлар, назарий ва амалий машғулотлар орқали амалга оширилади. |
|
31. |
Ёшлар ва аёллар учун тадбркорлик кўникмаларини ривожлантиришга оид беғараз ўқув курслари, маҳорат дарслари ва тренинглар ташкил этиш |
Муваффақиятли ва тажрибали тадбиркорлар ҳамда ёшлар ўртасида бизнес тренинглар ташкил этилади. Соҳа мутахассисларини таклиф қилган ҳолда ўз ишини бошламоқчи бўлган ёшларга бизнес ғоя, ишни бошлаш йўл харитаси, солиқ тизими, мижозлар билан ишлаш, нарх масалалари юзасидан тушунчалар бериш, ўз ишини бошламоқчи бўлган ёшларни амалий кўникмалар билан қуроллантириш бўйича билимлар берилади. Ўқув курслари, маҳорат дарслари ва тренинглар 100 мингдан ортиқ ёшлар ва аёллар қамраб олинади. |
|
32. |
Камбағалликни қисқартириш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини очиб берувчи мақолалар туркумини чоп этиш |
Янги Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш борасида олиб борилган ишлар бугун дунё жамоатчилигида қизиқиш уйғотмоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари, соҳа мутахассислари томонидан мавзуга бағишланган туркум мақолаларни маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситаларида, интеренет ресурсларида чоп этиш орқали Ўзбекистоннинг ушбу йўналишдаги фаолияти ва ютуқлари оммалаштирилади. |
|
33. |
“IT ва сунъий интеллект етакчилари” тренинглар ташкил этиш |
IT ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, веб-дастурлаш, киберхавфсизлик, мобил иловалар яратиш бўйича ёшлар учун семинарлар ташкил қилинади. Python асослари, маълумот билан ишлаш, тайёр “fine-tune” қилиш, жорий этиш, киберхавсизлик масалалари ва бошқалар юзасидан мутахассислар маслаҳати берилади. |
|
34. |
“Ёшларнинг стартап лойиҳаларини кўллаб-кувватлаш” лойиҳаси |
Лойиҳа ёшларнинг инновацион ғояларини рўёбга чиқариш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш ва янги технологик ечимларни ишлаб чиқишда қўллаб-қувватлаш, AgriTech & FoodTech (қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш), EdTech (таълим), FinTech (молия), HealthTech (соғлиқни сақлаш), GreenTech & Climate (энергия самарадорлиги), TourismTech & Culture (туризм) ва бошқа соҳаларда ёшлар илгари сураётган стартап лойиҳаларини қўллаб қувватлаш, уларнининг тадбиркорлар билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш билан боғлиқ ишларни амалга оширишни кўзда тутади. |
|
35. |
“Депутат билан очиқ суҳбат” онлайн платформасини ишга тушириш |
Сайловчилар билан яқин алоқаларини ўрнатиш, халқ орасида ижобий имижини шакллантириш мақсадида депутатларнинг ўз сайловчилари билан онлайн мулоқотлари ташкил қилинади. Депутат билан мулоқот тўғрисида маълумот партия сайти ва ижтимоий тармоқдаги каналлари орқали олдиндан эълон қилинади. Мулоқотда иштирок этаётганлар депутатларга ўзларини ўйлантирган масалалар юзасидан ахборот берадилар. |
|
36. |
Жамоатчилик ва парламент назорати тадбирлари |
Жойларда амалга ошириладиган ўрганишларни умумлаштириш нафақат манзилли ёрдам нуқталарини белгилаш, балки тегишли ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижросини таъминлашга ҳам хизмат қилади. Бу борада камбағалликка қарши курашиш сиёсатининг бориши тўғрисида маълумотлар, хусусий таълим ва хусусий тиббиёт муассалари фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалаларни ўрганиш ҳамда улар асосида тегишли партия кенгашининг хулосаси билан жамоат эшитувларини амалга оширилади. Ҳар бир ҳудуд кесимида тўпланган маълумотлар умумлаштирилиб вилоят кенгаши партия қўмитаси қарори билан масала депутатлик гуруҳлари орқали тегишли халқ депутатлари вилоят ёки туман кенгашлари муҳокамасига олиб чиқилади. Лойиҳа доирасида йиғилган материаллар таҳлили асосида ЎзЛиДеПнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси масалани тегишли вазирликларга депутат сўровлари юборилади ёки парламент эшитувини ўтказиш учун Қонунчилик палатасига киритилади. |
|
37. |
“ЎзЛиДеП стипендияси”ни жорий этиш |
Олий таълим муассасаларига ўқишга кирган кам таъминланган оила фарзандлари учун тадбиркорлар томонидан стипендиялар таъсис қилинади. Ушбу стипендиялар барча вилоятлар кесимида тақдим этилади. |
|
38. |
“Youth Sports Challenge” спорт мусобақалари |
Ёшлар орасида кўча спорт машқлари (жумладан, турник, брус ва б.), спортнинг мини футбол, волейбол, баскетбол (стритбол), шахмат, шашка, стол тенниси, кураш, арқон тортиш спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади. Мусобақалар барча ҳудудларда ташкил этилиб, ҳудудий босқчиларда ғолиб бўлганлар республика босқичида беллашади ва финал босқичи якуни бўйича ғолиблар аниқланади. |
|
39. |
“Фаровонликка томон илк қадам” номли муҳокамалар |
Муҳокамалар доирасида ҳар бир маҳаллагача кириб борган ҳолда ўзига лойиқ иш топа олмаётган ёшлар, ёш хотин-қизлар билан мавжуд муаммоли ҳолатларни очиқ муҳокама қилишни тизимли асосда йўлга қўйилади. Муҳокамаларнинг биринчи босқичида ҳар бир ҳудудда кўтарилаётган масалалар асосида “муаммолар харитаси” шакллантирилади. Муаммолардан келиб чиқиб ёшлар ва аёлларнинг ўзига мос иш топишига ҳалақит бераётган омиллар (иш ўрни, оилавий тадбиркорлик ва бошқалар)ни бартараф қилиш ва бунинг учун зарур асосларни ташкиллаштириш ёки мурожаатчининг малакасини ошириш, қайта ўқитиш бўйича аниқ режа белгиланади ва тегишли идоралар билан ҳал қилиш чоралари кўрилади. Шу орқали ҳар бир мурожаатчига ўз тадбиркорлигини бошлаш учун аниқ ёрдам кўрсатилади. Жами 100 дан ортиқ шундай муҳокамаларни ўтказиш режалаштирилган. |
|
40. |
“Имконият ўз қўлимизда” деб номланувчи очиқ мулоқотлар |
Очиқ мулоқотлар ҳудудларга ташриф буюрадиган мобил штаблар таркибидаги мутахассислар (иқтисодчилар, ҳуқуқшунослар) кўмагида ўзи фаолиятида дуч келган ва ҳал қила олмаётган аниқ муаммоли ҳолатларни ҳал қилиш (ер ижараси, кадастр, кредитлар билан боғлиқ масалалар) бўйича профессионал маслаҳат олиш имкониятини яратади. Ҳар бир муаммоли ҳолат штаблар томонидан назоратга олиниб уларнинг қонун доирасида ҳал қилинишида ёрдам кўрсатилади. Ҳудудлар кесимида, жами 50 мартадан ортиқ очиқ мулоқотлар ўтказиш режалаштирилган. |
|
41. |
Онлайн ва оффлайн сўровномалар ўтказиш |
Аҳоли фикрини ўрганиб бориш мақсадида турли платформалар орқали сўровномалар амалга ошириб борилади. Сўровномаларнинг саволлари етакчи социолог-экспертлар томонидан ишлаб чиқилади. Жами 20 дан ортиқ онлайн ва жойларда оффлайн сўровлар 7 та асосий йўналишларда ўтказилади. Сўровномалар аҳолининг ҳақиқий турмуш даражасини оилаларнинг ўзлари нуқтаи назаридан баҳолаш, мамлакат ҳудудлари кесимида камбағалликни камайтириш жараёнида тадбиркорларнинг ролини аниқлаш, Ўзбекистондаги ўзаро ёрдам қадриятларини аниқлаш, камбағалликни баҳолаш ва даромадлар стратификацияси (табақалаштириш), боқимандалик кайфиятини бартараф этишнинг самарали стратегияларини аниқлаш каби йўналишларда ўтказилиб, таҳлилий материалларини тайёрлаш кўзда тутилган. Маълумотларни йиғиш жараёнларига партиянинг ҳудудий кенгашлари фаоллари жалб қилинади. Сўровномалар натижасида олинган таҳлилий материаллар қонунчиликни такомиллаштириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда партия фаолиятини такомиллаштиришга йўналтириалди. |
|
42. |
“Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим” онлайн платформаси |
Ушбу рубрика остида партия сайтида онлайн таклифлар йиғиш тизими йўлга қўйилади ва аҳоли томонидан билдирилган муаммоли масалалар тизимли равишда ўрганиб борилади. |
|
43. |
“Муаммоингизни баён этинг” Телеграм бот ташкил этиш |
Ушбу ном билан “Телеграм” ижтимоий тармоғида махсус бот фаолияти йўлга қўйилади. Телеграм ботга келиб тушган ҳар бир муаммо таҳлил қилинади ва партиянинг тегишли бўлимларига йўналтирилади. Ушбу муаммоларни тегишли идоралар билан биргаликда ўрганишва амалий ечимини топиш амалга оширилади ҳамда тез муддатда мурожаатчига жавоб бериш тизими йўлга қўйилади. Қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклиф ва масалалар ўрганиш партиянинг фракциясига юборилади. |