Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 22-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Партия рамзи тавсифи

Партиянинг рамзи тавсифи

“Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси” рамзи унинг асосий рамзи ҳисобланиб, рангли ва оқ-қора тасвирда ифодаланади.

Рамз саккиз қиррали юлдуз шаклида яхлит композиция кўринишида шакллантирилган. Бунда битта айлана, 3 хил турли геометрик шакллар ҳамда ромб шаклида 4 қиррали геометрик шакл уйғунлашган ҳолда яхлит яратувчанлик рамзи бўлган 8 қиррали юлдуз композициясини акс эттирган. Бунда 4 мақсад ва партия номи қисқартмасидан олинган 4 ҳарф – OLDP синергия ҳосил қилиб, геометрик шаклларга айланган. Ҳосил бўлган белги анъанавий ва меъморий безакка ўхшайди ҳамда ўзбек халқининг бой анъаналари ва мамлакатнинг қадимий тарихига ҳурматни билдиради.

Партиянинг асосини тадбиркорлар ва ишбилармонлар ташкил этади. Логотип партия аъзоларини фаол ва тадбиркор шахслар сифатида тавсифлайди.

Янги талқиндаги белги анча мукаммал бўлиб, ҳар қандай форматда кўнгилдагидек тасвирни бера олади.

Логотип учун кўк асосий ранг сифатида танланган. Шунингдек, кўк рангнинг икки хил туридан фойданилган. Яъни тим кўк (ёки тўқ кўк) ва яшил ранглар аралашмаси.

Партия рамзи тасвирида фойдаланилган ранглар қуйидагиларни англатади:

Кўк – олийжаноблик, фидойилик, қатъият, барқарорлик ва эркинликни англатади.

Тим кўк – ғайрат ва тадбиркорлик рамзи бўлиб, тадбиркорлик ва ишбилармонлар харакатини англатади.

Мовий –  тинч осмон ва барқарорликни англатади.

Яшил – ижодкорлик, анъаналар ва тарих ранги.

Юқоридаги ранглар уйғунликда ЎзЛиДеПнинг барча асосий тамойиллари ва қадриятларини ифодалайди.

“Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал - демократик партияси” рамзининг тасвири:

  а) ЎзЛиДеПнинг Съезд, Конференция, Сиёсий Кенгаш, Ижроия қўмита йиғилишлари ўтказилаётган мажлислар залларида ўрнатилади;

  б) ЎзЛиДеП аъзолик гувоҳномаси, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар, туман кенгашларининг муҳрлари, бланкалари ва хизмат гувоҳномаларида;

  в) ЎзЛиДеПнинг расмий нашрларида акс эттирилиши мумкин.

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қарорларида партия рамзининг тасвирини акс эттириш мажбурий бўлган бошқа ҳоллар ҳам назарда тутилиши мумкин.

ЎзЛиДеПнинг такрорланаётган тасвири, унинг катта-кичиклигидан қатъий назар, тасдиқланган рангли тасвирига аниқ мос бўлиши керак.

Сайтни янги дизайни ёқдими?