Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 23-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Партия тарихи

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси тарихи

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) — тадбиркорлар, фермерлар, ишбилармонлар ва мулкдорлар қатлами манфаатларини ифода этувчи ва ҳимоя қилувчи умуммиллий сиёсий партия. 2003-йил 15-ноябрда ташкил топган ва шу йилнинг 3-декабрида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган. Партия ташкил топганидан бери ўтказилган барча парламент сайловларида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги энг йирик фракцияни шакллантириб келмоқда.

Ташкил топган2003-йил 15-ноябрьҚонунчилик палатасида64 / 150 ўрин (2024)Аъзолари1,5 миллиондан ортиқ (2024)РаҳбарАктам Ҳайитов

01 Ривожланиш босқичлари

ДаврБосқичАсосий воқеалар
2003–2004Ташкил топишТашаббускор гуруҳ партия тузиш ғоясини илгари сурди, Таъсис съездида Дастур ва Устав қабул қилинди, партия Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди. Илк парламент сайловидаёқ ЎзЛиДеП энг йирик фракцияни тузди.
2005–2016Институционал ривожланишПартия тузилмалари мустаҳкамланди, нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилди. 2009 ва 2014 йиллардаги сайловларда партия парламентдаги етакчилигини сақлаб қолди.
2016–2023Янги Ўзбекистон ислоҳотлари давриЎзЛиДеП 2016, 2021 ва 2023 йилларда Президентликка номзод сифатида Шавкат Мирзиёевни кўрсатди. 2018 йилдан партияга Актам Ҳайитов раҳбарлик қилмоқда.
2024-йилданАралаш сайлов тизими ва парламентдаги кўпчиликИлк аралаш сайловда партия 64 ўрин билан энг йирик фракцияни тузди, 2025 йилда эса «Миллий тикланиш» фракцияси билан бирга «Тараққиёт блоки»ни ташкил этди.

02 Сайловлардаги иштироки

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловлар

СайловЎринларНатижа
2004–200541 / 120Энг йирик фракция
2009–201053 / 150Энг йирик фракция
2014–201552 / 150Энг йирик фракция
2019–202053 / 150Энг йирик фракция
202464 / 150Энг йирик фракция; 26 ўрин партия рўйхати (34,75 фоиз), 38 ўрин бир мандатли округлар бўйича

ЎзЛиДеП кўрсатган Президентликка номзодлар

Сайлов санасиНомзодНатижа (МСК)
2007-йил 23-декабрьИслом Каримов90,76 %
2015-йил 29-мартИслом Каримов90,39 %
2016-йил 4-декабрьШавкат Мирзиёев88,61 %
2021-йил 24-октябрьШавкат Мирзиёев80,12 %
2023-йил 9-июльШавкат Мирзиёев87,05 %

03 Партия раҳбарлари

Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси раислари:

Ф.И.Ш.Фаолият йиллари
Қобилжон Тошматов2003–2004
Махамаджон Ахмеджанов2004–2005
Мухаммадюсуф Тешабоев2005–2013
Содиқжон Турдиев2013–2017
Бахтиёр Якубов (раис вазифасини бажарувчи)2017–2018
Актам Ҳайитов2018-йилдан ҳозиргача

04 Хронология

2003

  • 2003 йил, 4, 5 октябрь – бир гуруҳ ташаббускорлар – кичик бизнес вакиллари, тадбиркорлар ва фермерлардан иборат мулкдорлар қатлами, ишлаб чиқаришнинг юқори малакали мутахассислари ҳамда бошқарув ходимлари, ишбилармонлар манфаатларини ифода этадиган ва ҳимоя қиладиган умуммиллий сиёсий ташкилот, яъни партия тузиш ташаббуси билан чиқишди.
  • 2003 йил, 7 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ушбу ташаббускор гуруҳ аъзолари билан учрашди.
  • 2003 йил, 15 ноябрь – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Таъсис Съезди бўлиб ўтди. Унда партия Дастури ва Устави тасдиқланди, Сиёсий Кенгаш ҳамда Марказий назорат-тафтиш комиссияси таркиби сайланди. Шу куни Тошматов Қобилжон Фаттохович Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.
  • 2003 йил, 3 декабрь – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди.

2004

  • 2004 йил, 1 январь – «XXI аср» ижтимоий-сиёсий газетасининг илк сони нашр этилди.
  • 2004 йил, 24 май – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги II Мажлисида Ахмеджанов Махамаджон Ахмедович Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.
  • 2004 йил, 26 декабрь – партия илк бор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда муваффақиятли иштирок этди. 41 нафар депутатлик ўрнини эгаллаган ЎзЛиДеП парламентда энг йирик фракцияни ташкил этди. Шунингдек, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига 1908 нафар депутат сайланди.

2005

  • 2005 йил – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ташаббуси билан Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси ташкил этилди. Айнан, мазкур Ассоциациянинг саъй-ҳаракати билан бугун мамлакатимизда фаолият юритаётган ва аҳолининг турли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилаётган 400 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари ягона тузилмага бирлашди. Партия ушбу ташкилот фаолиятига яқиндан кўмак бериш тарафдори.
  • 2005 йил, 19 март – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги V Мажлисида Тешабоев Мухаммадюсуф Муталибжонович Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.
  • 2005 йил, 25 июль – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдан ташқари III Съезди бўлиб ўтди. Унда партия Дастури ва Уставига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

2006

  • 2006 йил – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси таъсисчилигида Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилди. Шу кунга қадар 4 мингга яқин тадбиркор ва фермерларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари Марказ томонидан ҳимоя қилинди. Бундан ташқари, мамлакат парламентида тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солувчи қатор қонунлар қабул қилинди, шунингдек, ҳукумат томонидан тегишли қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
  • 2006-йил, 7 декабрь – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг VIII Мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига бўшаб қолган ўринлар учун номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

2007

  • 2007 йил, 6 ноябрь – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг IV Съезди бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига навбатдаги сайловда ЎзЛиДеПдан номзод кўрсатиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Партия Съезди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ислом Абдуғаниевич Каримов номзодини кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мазкур йиғилишда И.Каримов «Ватанимиз ва халқимизга садоқат билан хизмат қилиш – олий саодатдир» номли маъруза билан иштирок этди.
  • 2007 йил, 23 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтган сайловда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ислом Абдуғаниевич Каримов ғалаба қозонди.

2008

  • 2008 йил, 20 сентябрь – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда партиянинг дастурий вазифаларини ҳаётга татбиқ қилиш ҳамда «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий қонун талабларини бажариш доирасида партия тузилмалари ва депутатлик гуруҳлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳолати ва навбатдаги вазифалар ҳақида»ги масала кўриб чиқилди.

2009

  • 2009 йил, 27 декабрь – ЎзЛиДеП Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда муваффақиятли иштирок этди. 53 нафар депутатлик ўрнини эгаллаган ЎзЛиДеП иккинчи бор парламентдаги энг йирик фракцияни ташкил этди. Шунингдек, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига 2159 нафар депутат сайланди.

2010

  • 2010 йил, 2 февраль – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракцияси ташаббуси билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ҳамда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциялари ўртасида «Демократик кучлар блоки»га бирлашиш тўғрисида Битим имзоланди.
  • 2010 йил, 18 декабрь – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг II Мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президент Ислом Каримовнинг «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» номли маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган ЎзЛиДеПнинг аниқ мақсадли комплекс чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.

2011

  • 2011 йил, 15 июль – парламентдаги ЎзЛиДеП фракцияси ташаббуси билан мамлакат тарихида илк бор Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг «Демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш борасида Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар дастури, шунингдек, «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури ижросининг бориши тўғрисида»ги ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишида эшитилди.

2012

  • 2012 йил – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Бош битим имзоланди. Ҳозирги кунда мазкур битим доирасида тадбиркорлар муаммоларини яқиндан ўрганиш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш борасида тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
  • 2012 йил, 31 март – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг IV Мажлиси бўлиб ўтди. Унда «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш Концепцияси» ҳамда «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурининг ижроси бўйича ЎзЛиДеП томонидан 2012 йилда амалга ошириладиган партиявий лойиҳалар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

2013

  • 2013 йил – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Бош битим имзоланди. ЎзЛиДеП Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ва унинг ҳудудий тузилмалари билан ҳамкорликда фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, фермерлар олдида турган муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал қилишни асосий вазифа деб билади ва бу борадаги ишларни янада кучайтириб боради.
  • 2013 йил, 2 декабрь – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги VI Мажлисида Содиқжон Турдиев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.

2014

  • 2014 йил, 13 сентябрь - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди, унда ЎзЛиДеПнинг 2014 йилги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлардаги фаол иштирокини таъминлаш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.
  • 2014 йил, 30 сентябрь - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг VIII мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда ЎзЛиДеПнинг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан олиб бораётган фаолияти ҳамда навбатдаги устувор вазифалар, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Сайловолди дастури лойиҳаси, ЎзЛиДеПнинг навбатдаги VI Съездини чақириш ва шу муносабат билан ҳудудий партия ташкилотларининг конференцияларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
  • 2014 йил, 31 октябрь - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VI Съезди бўлиб ўтди. Съезд кун тартибида партиянинг ўтган 5 йиллик иш фаолияти сарҳисоби ва келажакдаги режалари, шунингдек, мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқеа ҳисобланган бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш масалалари атрофлича кўриб чиқилди, муҳокама этилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Партиянинг Съездида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловида фаол иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди, делегатлар томонидан партиянинг Сайловолди дастури тасдиқлаб олинди ва ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатилди.
  • 2014 йил, 21 декабрь – ЎзЛиДеП Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда муваффақиятли иштирок этди. Сайловлар натижасига кўра, ЎзЛиДеП парламент қуйи палатасида энг кўп – 52 ўринга, халқ депутатлари вилоят Кенгашларида – 307 (38%), туман (шаҳар) Кенгашларида эса – 1806 (35%) депутатлик ўрнига эга бўлиб, парламентда ўзининг фракциясини, жойлардаги вакиллик органларида эса – ўз депутатлик гуруҳларини шакллантирди.

2015

  • 2015 йил, 5 январь - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. ЎзЛиДеПдан Қонунчилик палатасига сайланган депутатлардан иборат партия фракциясини таъсис этиш масаласини муҳокама этиш кун тартибидаги асосий масала бўлди. Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси С.Турдиев фракция раҳбари этиб сайланди.
  • 2015 йил, 15 январь - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда жорий йилнинг 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ЎзЛиДеПнинг иштироки билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди. Сиёсий Кенгаш Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ислом Абдуғаниевич Каримов номзодини кўрсатиш масаласини партиянинг VII Съезди муҳокамасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.
  • 2015 йил, 6 февраль - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VII съезди бўлиб ўтди. Унда жами 344 нафар делегат иштирок этди. Съезд кун тартибида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди тўғрисидаги масала атрофлича кўриб чиқилди. Съезд “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ислом Абдуғаниевич Каримовни номзод этиб кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур йиғилишда Ислом Каримов «Бизнинг мақсадимиз – эркин ва фаровон, демократик ҳаёт қуриш» номли маъруза билан иштирок этди.
  • 2015 йил, 14 март - Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда парламентнинг қуйи палатасида “Демократик кучлар блоки”ни тузиш масаласи муҳокама этилди. Муҳокама якунларига кўра Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциялари қўшма фаолиятининг асосий шартлари ва устувор йўналишларини назарда тутувчи икки томонлама Битим имзоланди.
  • 2015 йил, 29 март – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтган сайловда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ислом Абдуғаниевич Каримов ғалаба қозонди.
  • 2015-йил 25-26-декабр - ЎзЛиДеПнинг “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти”, “Йилнинг энг яхши депутати” ва “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” кўрик-танловларининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” танлови бўйича Тошкент вилоятидаги “Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти, “Йил депутати” танлови бўйича халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Тоҳир Бахронов ҳамда “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” танлови бўйича эса ЎзЛиДеП Самарқанд шаҳар кенгаши мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

2016

  • 2016 йил, 19 октябрь - Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съезди бўлиб ўтди ва партия Сиёсий Кенгашининг аъзоси Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
  • 2016-йил 9-декабрь - Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда шу йилнинг 4 декабр куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари кўриб чиқилди. Сайловда Шавкат Миромонович Мирзиёевни ёқлаб 15 миллион 906 минг 724 сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоизи овоз берди. Шундай қилиб, натижаларга асосан 2016 йил 4 декабр куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев ғолиб чиқди ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган, деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

2017

  • 2017 йил, 8 август — Содиқжон Турдиев туман ҳокими лавозимига тайинлангани муносабати билан ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. Раис вазифасини бажариш Бахтиёр Якубовга юкланди.
  • 2017 йил, 24 декабрь - Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтди. Сайлов натижаларига кўра халқ депутатлари туман Кенгашларига кўрсатилган жами 330 нафар номзоддан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 137 нафари сайланди.

2018

  • 2018 йил, 3 февраль - ЎзЛиДеП Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан ижтимоий шериклик соҳасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича – Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида мазкур тадқиқот институти билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.
  • 2018 йил, 3 август — Актам Аҳмадович Ҳайитов ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.

2019

  • 2019 йил, 5 ноябр - Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг IX Съезди бўлиб ўтди. Унда партиянинг сайловолди дастури ва парламент қуйи палатасига номзодлар тасдиқланди.

2020

  • 2020 йил, 6 январь - Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида парламент сайловининг якуний тур натижалари эълон қилинди. Сайловларнинг умумий якунларига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 53, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси 36, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси 24, Ўзбекистон Халқ демократик партияси 22, Ўзбекистон Экологик партияси 15 депутатлик ўрнини эгаллади.
  • 2020 йил, 18 январь - Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Бош вазир лавозимига 2016 йилнинг декабр ойидан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимида ишлаб келаётган Абдулла Арипов номзоди кўрсатилди.

2021

  • 2021 йил, 7 июль - ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда жорий йилда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловида партиянинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бир қаторда Сиёсий Кенгаш аъзолари партиянинг янгиланган логотипини тасдиқлашди.
  • 2021 йил, 7 август - Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда шу йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ЎзЛиДеПнинг иштироки, Президентлик сайловида ЎзЛиДеПдан кўрсатиладиган бўлажак номзод ҳамда навбатдаги қурултой кун тартибидан ўрин олган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
  • 2021 йил, 9 сентябрь - Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган 1 минг 200 га яқин делегат қатнашди. Съездда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишлари ҳақида маъруза қилди.
  • 2021 йил, 24 октябрь - Шавкат Миромонович МИРЗИЁЕВ президентликка бўлиб ўтган сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 80,12 фоиз овози билан беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланди.
  • 2021 йил, 15 ноябрь - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқидан келиб чиқувчи партия ва унинг фракцияси олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

2022

  • 2022 йил, 31 январь - ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган "2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги Фармонидан келиб чиқадиган партия олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

2023

  • 2023 йил, 16 март - ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлисида партиянинг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумидаги иштироки тўғрисидаги масала атрофлича муҳокама қилинди.
  • 2023 йил, 12 май - Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда шу йилнинг 9 июл куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгари сайловда ЎзЛиДеПнинг иштироки ва партиянинг навбатдаги Съездида партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинди.
  • 2023 йил, 30 май - Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бўлиб ўтди. Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда партия номидан кўрсатиш тўғрисида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Съезди делегатлари томонидан якдиллик билан қарор қабул қилинди. Съездда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод Ш.М.Мирзиёев ўз дастурининг асосий йўналишлари ҳақида маъруза қилди.
  • 2023 йил, 9 июль - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев сайловчиларнинг энг кўп 87,05 фоиз овозини олиб, муқобиллик асосида ўтган сайловда ишончли ғалаба қозонди.

2024

  • 2024 йил, июль — ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг XVII мажлисида партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловда иштирок этиши тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилинди.
  • 2024 йил, 20 август — Сайловчиларнинг партияни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари Марказий сайлов комиссиясига топширилди.
  • 2024 йил, 7 сентябрь — ЎзЛиДеПнинг I Конгресси бўлиб ўтди. Унда партиянинг 2025–2029 йилларга мўлжалланган «5 мақсад – 500 вазифа» сайловолди дастури қабул қилинди.
  • 2024 йил, 27 октябрь — Олий Мажлис Қонунчилик палатасига илк бор аралаш сайлов тизими асосида сайлов бўлиб ўтди. ЎзЛиДеП ягона сайлов округи бўйича 5 194 041 овоз (34,75 фоиз) ва 26 та депутатлик ўрнини, бир мандатли сайлов округларининг 38 тасида ғалабани қўлга киритди. Жами 150 ўриндан 64 тасини эгаллаб, партия парламентдаги энг йирик фракцияни ташкил этди.
  • 2024 йил, 18 ноябрь — ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Мавлудахон Ходжаева ва Рахим Хакимов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари этиб сайланди.

2025

  • 2025 йил, 24 март — ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг мажлисида «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили»да партия сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинди.
  • 2025 йил, 29 март — ЎзЛиДеП ва Хитой Коммунистик партияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
  • 2025 йил, май — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг янги таркиби шакллантирилди: 150 нафар аъзодан 64 нафари ЎзЛиДеП вакиллари бўлди — 26 нафари партия рўйхати, 38 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича.
  • 2025 йил, 5 май — ЎзЛиДеП ва Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциялари Қонунчилик палатасида 93 депутатдан иборат кўпчиликни ташкил этувчи «Тараққиёт блоки»ни тузди.
  • 2025 йил, август–сентябрь — ЎзЛиДеП ташаббуси билан ўтказиладиган «Ишбилармон аёл – 2025» кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтди.
  • 2025 йил, 11 август — ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг мажлисида партиянинг 2025–2029 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг биринчи ярим йилликдаги ижроси муҳокама қилинди.
  • 2025 йил, 9 сентябрь — ЎзЛиДеП ва Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
  • 2025 йил, 15 ноябрь — Партия ташкил топганининг 22 йиллигига бағишланган Сиёсий Кенгаш мажлиси бўлиб ўтди. Партия маълумотига кўра, ЎзЛиДеП сафида 2,1 миллиондан зиёд аъзо ва 16,5 мингта бошланғич партия ташкилоти бор.

2026

  • 2026 йил, 12 январь — Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг 2025 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди.
  • 2026 йил, март — Партиянинг бошланғич ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди.
  • 2026 йил, 30 апрель — ЎзЛиДеП ва Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бизнес-омбудсман) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
  • 2026 йил, 3 май — Япония Либерал-демократик партияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
  • 2026 йил, 25–28 июнь — ЎзЛиДеП делегацияси Улан-Баторда бўлиб ўтган Осиё сиёсий партиялари халқаро конференцияси (ICAPP) Доимий қўмитаси йиғилишида иштирок этди.
  • 2026 йил, 5 сентябрь — Тошкентда ЎзЛиДеП ва Тожикистон Халқ демократик партияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат имзоланди.
  • 2026 йил, 7 сентябрь — ЎзЛиДеП раҳбарияти Хитой Коммунистик партияси делегацияси билан учрашди.

Партиянинг марказий нашри – «XXI аср» ижтимоий-сиёсий газетаси. Партиянинг расмий веб-сайти: www.uzlidep.uz, E-mail: uzlidep@uzlidep.uz

Сайтни янги дизайни ёқдими?