Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш
  • Бош саҳифа
  • #XalqBilanBirga
  • Умумиллий дастур логотипининг мазмун ва моҳияти

Умумиллий дастур логотипининг мазмун ва моҳияти

“ХАЛҚ БИЛАН БИРГА” УМУММИЛЛИЙ ДАСТУРИ ЛОГОТИПИНИНГ
МАЗМУН ВА МОҲИЯТИ

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) ташаббуси билан жамиятнинг энг фаол қатлами бўлган тадбиркорлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни ҳар бир фуқарога етказиш, жойларда кўтарилаётган муаммоларга амалий ечим топиш ҳамда партияга бўлган ишончни янада мустаҳкамлашни мақсад қилади.

Дастур доирасида 50 мингдан ортиқ тадбиркорлар жалб этилиб,
1,5 миллиондан зиёд фуқаролар қамраб олинади. Бу, Президентнинг БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясида белгилаб берган асосий вазифа – инсон қадрини юксалтириш ва Янги Ўзбекистонда ортга қайтмас ислоҳотларни давом эттириш тамойилига тўлиқ мос келади.

Шу дастур доирасида яратилган логотип унинг асосий ғоя ва мазмунини визуал шаклда ифодалайди. 

  1. Асосий ғоя — халқ билан ҳамжиҳатлик

Логотипнинг марказий ғояси — халқ ва давлатнинг бирдамлигини, ислоҳотларни амалга оширишда ҳар бир фуқаронинг фаол иштирокини ифода этади. “Халқ билан бирга” шиори орқали партия давлатнинг халқ билан бир сафда, ҳамнафас эканлигини намоён этади. 

  1. Рамзий белгилар ва хештег

Марказдаги хештег — ҳамкорлик, очиқ мулоқот ва ишончни намоён этади. Юқорида жойлашган O‘zLiDeP логотипи мазкур дастурнинг ташаббускори эканлигини ифода этади. Логотип партиянинг халқ билан доимий мулоқотда бўлишини, фуқароларнинг фикрини эшитиш ва муаммоларни биргаликда ҳал этишга интилишини кўрсатади. 

  1. Ранг ва ёзувлар маъноси

Логотипдаги қўлланилган рангкўк тинчлик, ишонч, барқарорлик ва масъулият рамзидир. 

  1. Ёзув услуби ва типография

“#XalqBilanBirga” ёзуви лойиҳанинг очиқлиги ва партиянинг инсонларга яқинлигини ифода этади. Бу ёзув услуби 2023 йилги Президент сайловида ҳам қўлланилган бўлиб, жамиятда ижобий фикр ва ишонч уйғотган. Шу сабабли, ушбу ёзувни қўллаган ҳолда лойиҳада янада инсонларга яқинликни таъминлаймиз. 

  1. Умумий маънавий мазмун

Бу логотип нафақат партия ташаббусини, балки халқнинг давлат сиёсатига бўлган ишончи ва қўллаб-қувватлашини ҳам акс эттиради. У жамиятда фуқаролик жавобгарлиги, очиқ мулоқот ва бирдамлик тамойилларини мустаҳкамлайди.

 

“Халқ билан бирга” логотипи – бу рамз эмас, балки миллий ҳамжиҳатлик, жамоавий масъулият ва янги сиёсий маданият белгисидир. У мамлакат тараққиёти йўлида “Халқ учун, халқ билан бирга!” ғоясини ёрқин ифода этади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?