Asosiy kontentga o‘tish
Жума 25-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

ЎзЛиДеПнинг долзарб ва устувор вазифалари белгилаб олинди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партиянинг дастурий ҳужжатларини бугунги кун талабларидан келиб чиқиб янада такомиллаштириш, партия ғояларини халқ орасида тарғиб қилиш ишларини янада жонлантириш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов партиянинг ўтган даврдаги фаолияти, келгусидаги режалари хусусида тўхталиб, жорий йил мамлакатимиз ҳаёти учун муҳим воқеаларга бой бўлгани, халқимиз ташаббуси билан янги таҳрирдаги Конституция қабул қилингани, муддатидан олдин бўлиб ўтган Президентлик сайловларининг натижалари, қолаверса мамлакатимиз тараққиётини белгилаб берувчи муҳим хужжат бўлмиш “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг қабул қилинганлиги ЎзЛиДеП томонидан ҳам ўз дастурий хужжатларини қайта кўриб чиқиши заруратини кун тартибига қўяётганлиги, бу борада мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда тизимли ишларни йўлга қўйиш зарурлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?