|
1. |
Лойиҳа номи |
O‘zLiDeP волонтёрлик клуби |
|
2. |
Лойиҳанинг долзарблиги |
“O‘zLiDeP волонтёрлик клуби” лойиҳаси ёшларнинг ижтимоий масъулияти, фуқаролик позицияси ва ватанпарварлик ҳиссини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Жамиятдаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, эҳтиёжманд аҳолига кўмак кўрсатиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби муҳим вазифаларда ёшларнинг фаоллигини таъминлайди.
Лойиҳа ёшларда ўзини ўзи ташкил қилиш ва ташаббускорлик салоҳиятини шакллантириш, партия тадбирлари ва маҳаллий кенгашларда амалий иштироки орқали давлат ва жамият ҳаётида уларнинг таъсирини ошириш имконини беради. Бу эса ватанпарварлик, ижтимоий бирдамлик ва волонтёрлик маданиятини мустаҳкамлайди, аҳолининг турмуш сифати ва жамиятнинг умумий фаровонлигига ҳисса қўшади.
Қисқача айтадиган бўлсак, лойиҳа ёшларнинг фуқаролик фаоллигини ошириш ва ижтимоий масъулиятини ривожлантириш учун долзарб ва самарали механизм ҳисобланади. |
|
3. |
Лойиҳанинг мақсади |
Ёшларда фуқаролик масъулияти, ватанпарварлик ва жамоатчиликка хизмат қилиш туйғусини шакллантириш, ижтимоий муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этишга йўналтириш, аҳоли орасида бирдамлик ва ўзаро ёрдам кўрсатиш маданиятини ривожлантириш ҳамда ёшларнинг ўзини ўзи ташкил қилиш ва ташаббускорлик салоҳиятини оширишдан иборат. Жамиятга ёрдам кўрсатиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларда уларни ташкил этувчиларнинг розилиги билан иштирок этиш, жамиятда фуқаролик нуқтаи назарини, ўзини ўзи ташкил этишни, ижтимоий масъулият, бирдамлик, табиий ёки техноген тусдаги вазиятларда, фавқулотда ҳолатларда тегишли идора ва ташкилотларга волонтёрлик ёрдамини кўрсатиш, ўзаро ёрдам бериш ва раҳм-шафқат туйғуларини шакллантириш, партия томонидан ташкил этилган тадбирларда иштирок этиш ва кумаклашиш. |
|
4. |
Лойиҳанинг вазифалари |
Жамиятга ёрдам кўрсатиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларда уларни ташкил этувчиларнинг розилиги билан иштирок этиш, жамиятда фуқаролик нуқтаи назарини, ўзини ўзи ташкил этишни, ижтимоий масъулият, бирдамлик, ўзаро ёрдам бериш ва раҳм-шафқат туйғуларини шакллантириш. Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш, ёш партия аъзолари орасидан энг фидойиларини аниқлаб партия волонтёрлик клубига аъзо қилиш, уларни доим жамоат ишларига жалб этиш. |
|
5. |
Лойиҳанинг асосий форматлари |
Ҳар бир ҳудудда 50–100 нафардан, ҳар бир туман/шаҳарда 20–30 нафардан иборат волонтёрлик клублари ташкил этиш; Жамиятга ёрдам, ижтимоий аҳамиятга эга тадбирлар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда иштирок этиш; Волонтёрлар учун учрашувлар, семинарлар ва тизимли ўқув курслари ташкил этиш; Партия тадбирлари ва маҳаллий кенгашларда фаол иштирок этиш ва ёрдам кўрсатиш; Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси билан ҳамкорлик ва тажриба алмашиш |
|
6. |
Индивидуал кўрсаткичлар |
Ҳудудларда 50–100 нафар волонтёрдан иборат клублар ташкил этилади Йил давомида ҳудуддаги нуронийлар, эҳтиёжманд аҳоли ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларида ёшлар иштирок этиши Волонтёрлар учун 10–15 та семинар ва учрашув ташкил этилиши |
|
7. |
Лойиҳанинг натижадорлиги |
Лойиҳа амалга оширилиши билан ёшлар орасида фаол, ташаббускор ва ижтимоий масъулиятли авлод шаклланади. Жамиятда бирдамлик ва ўзаро ёрдам маданияти кучаяди, аҳоли эҳтиёжманд қатламларига кўмак тизими ривожланади, ватанпарварлик ҳисси ва фуқаролик позицияси мустаҳкамланади. Волонтёрлик фаолияти партия тадбирлари ва маҳаллий кенгашларда самарали ва тежамли амалга оширилади, ёшларнинг ижтимоий ташаббуслари қўллаб-қувватланади, аҳолида соғлом турмуш тарзи кўникмалари шакллантирилади. |
|
8. |
Лойиҳани амалга ошириш муддати |
2025 – 2028 йиллар |