Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 23-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови

“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови

01 Лойиҳанинг мақсади

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар туб мазмун-моҳиятини кенг тарғибот-ташвиқот қилишда, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш туфайли бугуннинг замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегияст тўғрисидаги Фармони, “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ҳамда ЎзЛиДеП Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш.

02 Амалга ошириш механизми

Кўрик-танловнинг Низом талабларига мувофиқ кўрик-танлов иштирокчилари фаолиятини баҳолашда объективлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳудудий ташкилий қўмиталар танловнинг асосий ташкилотчилари, таъсисчилар тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш соҳаси мутахассислари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, олимлар ҳамда тажрибали тадбиркор ва фермерлардан шакллантирилади.

Кўрик-танловнинг ҳудудлардаги ташкилий қўмиталар кўрик-танлов (йўналишлар бўйича, туман (шаҳар) босқичида 5 кишидан ҳамда ҳудудий Республика босқичларида 7 кишидан иборат) ҳакамлар ҳайъатини тузадилар ва тасдиқлайдилар.

Кўрик-танлов уч босқичда ўтказилади:

  • Маҳаллалардаги саралаш босқичи – апрель, май, июнь, июль ойларида;
  • Туман (шаҳар) босқичи – август ойида;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Республика босқичлари - сентябрь ойида.

Фото ва видео

Сайтни янги дизайни ёқдими?