Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Энг фаол БПТ” лойиҳаси

“Энг фаол БПТ” лойиҳаси

1.     

Лойиҳа номи

Энг фаол БПТ лойиҳаси

2.     

Лойиҳанинг долзарблиги

Ҳозирги кунда партиянинг бошланғич партия ташкилотлари (БПТ) фаолиятини янада кучайтириш, уларнинг жамиятдаги ролини ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Айрим БПТларда ташаббускорлик, аҳоли билан ишлаш ва партия ғояларини тарғиб қилиш даражаси етарли эмас. Шу боис, энг фаол БПТларни аниқлаш, рағбатлантириш ва оммалаштириш орқали умумий тизим самарадорлиги оширилади

3.     

Лойиҳанинг мақсади

Партиянинг қуйи бўғинлари — Бошланғич партия ташкилотлари (БПТ)нинг ролини кучайтириш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва фуқаролар ҳамда тадбиркорлар орасида партиянинг обрў-эътиборини мустаҳкамлаш. Фаол ва намунавий БПТларни рағбатлантириш, тажрибаларини оммалаштириш орқали бутун тизимда самарадорликни ошириш.

4.     

Лойиҳанинг вазифалари

БПТлар фаолиятини тизимли баҳолаш.

Фаол БПТларни аниқлаш ва рейтинг юритиш.

Илғор тажрибаларни оммалаштириш.

Партия аъзолари иштирокини ошириш.

Ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилишни кучайтириш.

Жамоатчилик билан ишлашни фаоллаштириш.

БПТлар фаолиятини таҳлил қилиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ппартиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни депутатлик гуруҳлари орқали ҳал қилишда  БПТларнинг иштироки ёритиш, партия Устави ва Дастурида белгиланган вазифаларни жойларда тарғиб қилишда ҳамда партия раҳбар органларининг қарор ва фармойишларида белгиланган мaқcaд ва вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда алоҳида намуна кўрсатган бошланғич партия ташкилотларини доимий рағбатлантириб бориш.

5.     

Лойиҳанинг асосий форматлари

- партия сафига янги аъзоларни жалб этиш ва партия тарафдорлари сафини кўпайтириш ишларини олиб бориш;

- туман ва шаҳарларда бошланғич партия ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларни сифат жиҳатдан яхшилаш, намунали бошланғич партия ташкилотлари сонини кўпайтириш, бошланғич партия ташкилотлари иш тажрибаларини оммалаштириш;

- БПТларнинг партиядан сайланган барча поғоналардаги депутатлари билан ҳамкорлик фаолиятларини йўлга қўйилишини таъминлаш;

- партия Устави ва Дастурида белгиланган вазифаларни жойларда тарғиб қилишда алоҳида жонбозлик кўрсатган ҳамда аҳоли ўртасида катта ҳурмат ва обрўга эга бўлган БПТ раислари ва партия фаолларини тизимли равишда партиянинг истиқболли кадрлар захирасига киритиб бориш;

-   бошланғич партия ташкилотларининг партия ғоя ва дастурларини тарғиб қилишдаги фаоллигини ошириш;

- фаол БПТ етакчилари учун сиёсий билимлар ва ташкилий кўникмаларни ошириш бўйича семинар-тренинглар ташкил этилади.

6.     

Индивидуал кўрсаткичлар

Лойиха тадбирларига жалб килинган фукаролар сони йилига камида 30 минг киши.

Фаол БПТлар улушини 1 йилда 30% га ошириш.

7.     

Лойиҳанинг натижадорлиги

БПТлар фаолияти янада кучаяди, аҳоли ва тадбиркорлар билан мулоқот самарадорлиги ошади, жойлардаги муаммолар тезкор ҳал этилади, фаол БПТлар тажрибаси оммалашиб, бошқа ташкилотларга намуна бўлади, партиянинг халқ орасидаги нуфузи, ишонч ва таъсир кучи ортади, сиёсий фаоллик, ташаббускорлик ва рақобат муҳити кучайиб, партиянинг ташкилий салоҳияти мустаҳкамланади.

8.     

Лойиҳани амалга ошириш муддати

2026 йил давомида

Сайтни янги дизайни ёқдими?