Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

«Ёш тадбиркорлар Лигаси» лойиҳаси

«Ёш тадбиркорлар Лигаси» лойиҳаси

1.     

Лойиҳа номи

Ёш тадбиркорлар лигаси

2.     

Лойиҳанинг долзарблиги

“Ёш тадбиркорлар лигаси” лойиҳаси мамлакатда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларнинг тадбиркорлик салоҳиятини ривожлантириш ва замонавий бизнес имкониятларидан самарали фойдаланишини таъминлайди. Лойиҳа ёшларни бозор талабларига мос, рақобатбардош ва муваффақиятли тадбиркорлар сифатида тайёрлаш, инновацион ғоя ва стартапларни қўллаб-қувватлаш, ҳамда ёшларнинг иқтисодий мустақиллиги ва ижтимоий масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади. Бу эса давлат ва партиянинг тадбиркорликни ривожлантириш, ёш кадрлар салоҳиятини шакллантириш ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш мақсадларига мос келади.

3.     

Лойиҳанинг мақсади

Ёшларнинг тадбиркорлик салоҳиятини ривожлантириш ва уларни замонавий бизнес имкониятларидан фойдалана оладиган муваффақиятли тадбиркорлар сифатида шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учрашувида белгилаб берилган устувор вазифаларни кенг тарғиб қилиш ҳамда мазкур учрашувдан келиб чиқадиган партиявий вазифаларни амалга ошириш.

4.     

Лойиҳанинг вазифалари

Ёш тадбиркорлар томонидан илгари сурилган инновацион ғоялар ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, уларни амалиётга татбиқ этишга ёрдам бериш, ёш тадбиркорларни жамиятда ижтимоий масъулиятли бизнес юритишга, экологик ва иқтисодий барқарорликни таъминлашга рағбатлантириш.

5.     

Лойиҳанинг асосий форматлари

·      “Устоз–шогирд” тизими – тажрибали тадбиркорлар билан ёшлар ўртасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш

·      Бизнес семинар ва тренинглар – банк, солиқ, божхона ва бошқарув масалалари бўйича ўқувлар

·       Грант, кредит ва шериклик кўмаклари – ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш

6.     

Индивидуал кўрсаткичлар

·      Камида 500 та ёш тадбиркор ўз бизнес-лойиҳасини тақдим этади

·      1 000 нафардан ортиқ ёшлар семинар ва тренингларда амалий билим ва кўникмалар олади

7.     

Лойиҳанинг натижадорлиги

“Ёш тадбиркорлар лигаси” лойиҳаси амалга оширилиши орқали ёшларнинг тадбиркорлик салоҳияти сезиларли даражада ривожланади ва улар замонавий бизнес имкониятларидан самарали фойдалана оладиган рақобатбардош кадрлар сифатида шаклланади. Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган семинарлар, тренинглар, “устоз–шогирд” тизими ва амалий тажрибалар ёш тадбиркорларнинг билим ва кўникмаларини ошириб, янги стартаплар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш имконини яратади.

 

Шу билан бирга, ёшлар партия ва давлат дастурларига оид ташаббус ва таклифлар киритиши орқали ижтимоий ва иқтисодий жараёнларга таъсир кўрсатади, тадбиркорликка қизиқиши ортиб, барқарор бизнес муҳити шаклланади. Лойиҳа партия тизимида истиқболли ёш кадрлар заҳираси яратишга ва ёшларнинг амалиётга асосланган тажрибасини ривожлантиришга хизмат қилади.

8.     

Лойиҳани амалга ошириш муддати

2025 – 2028 йиллар

Фото ва видео

Сайтни янги дизайни ёқдими?