Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 22-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

«Парламентда ёшларнинг ўрни» лойиҳаси

«Парламентда ёшларнинг ўрни» лойиҳаси

Амалга ошириш муддати: 2025 – 2028 йиллар

Асосий кўрсаткичлар

Лойиҳа иштирокчилари – йилига камида 5 минг нафар ёшСеминар ва тренингларда иштирок этувчилар – камида 3 минг нафарЁшлар томонидан берилган қонунчилик ташаббуслари – камида 150 та

01 Лойиҳанинг долзарблиги

Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий фаоллиги мамлакатимизда демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда ёшлар орасида ҳуқуқий саводхонлик ва қонунчилик жараёнларини тушуниш даражаси етарли эмас, уларнинг парламент ва маҳаллий кенгашлардаги иштироки кам.

“Парламентда ёшларнинг ўрни” лойиҳаси ёшларни давлат ва жамият бошқарувига кенг жалб қилиш, парламентда ёшлар муаммоларига алоҳида эътибор қаратиш, ҳуқуқий билим ва сиёсий маданиятни ошириш ҳамда партия тизимида истиқболли ёш кадрлар захирасини шакллантиришда долзарб аҳамият касб этади.

02 Лойиҳанинг мақсади

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик гуруҳларининг йиғилишлари кун тартибига ёшлар муаммолари билан боғлиқ масалаларни олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг маърузаларидан келиб чиқадиган партиявий вазифаларни амалга ошириш.

03 Лойиҳанинг вазифалари

  • Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш нафақат уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, балки мамлакатнинг келажак тараққиётига мустаҳкам пойдевор яратиш, бу жараёнда ёшларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий жараёнларда фаол иштирок этишини таъминлаш, уларнинг фикр-мулоҳазаларини амалиётга татбиқ этиш имкониятларини кенгайтириш, шу билан бирга, депутатлик гуруҳларининг йиғилишлари кун тартибига ёшлар муаммолари билан боғлиқ масалаларни олиб чиқиш, уларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳуқуқий ва амалий чораларни кўриш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг маърузаларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, партия фаолиятини янада самарали ташкил этиш ва ёшлар манфаатларини илгари сурувчи ташаббусларни амалга ошириш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни ҳуқуқий-маданий ислоҳотларга кенг жалб қилиш ва ёшлар орасида ватанпарварлик ғояларини шакллантириш.

04 Лойиҳанинг асосий форматлари

  • Ёшлар таклифлари асосида қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш
  • Парламент ва маҳаллий кенгашларда ёшлар муаммолари бўйича мулоқот майдонлари ташкил этиш
  • Сиёсий ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш учун семинар, тренинг ва мастер-класслар

05 Кутилаётган натижалар

Лойиҳа натижасида ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлиги ошади, улар парламент ва маҳаллий кенгашларда фаол иштирок эта олади. Ёшлар муаммоларини ҳал қилишда ташаббускор бўлиб, партия ва давлат сиёсатини такомиллаштиришга ҳисса қўшади. Шу билан бирга, истиқболли ёш лидерлар ва етакчи кадрлар заҳираси шаклланади, демократик қадриятлар ва фуқаролик масъулиятини тарғиб қилиш кучаяди.

Фото ва видео

Сайтни янги дизайни ёқдими?