Лойиҳанинг мақсади: Ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни қийнаётган масалаларда ва ёшлар масалаларига оид муаммоларини ҳал қилишда давлат ва жамоат ташкилотлари ўрни ва ролини янада ошириш.
Амалга ошириш механизми: Телеграм ижтимоий тармоғидаги “ЎзЛиДеП Ёшлар минбари” гуруҳи фаолиятини янада ошириш шунингдек мазкур гуруҳда кўтарилган масалалар бўйича вазирлик, идора ва ташкилотлари вакилларини жалб этган ҳолда муҳокамалар ташкил этиш.
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси доирасида республикамиз ёшлари билан ишлашнинг қулай, осон ва самарали бўлган янгича тизими яратилди.
Телеграм ижтимоий тармоғида “O‘zLiDeP ёшлар минбари” гуруҳи ташкил этилганда бор-йўғи 2 мингга яқин аъзоси бор эди. Жорий йилнинг май ойига келиб, гуруҳ кузатувчилари сони 10 минг нафардан ошди.
Ушбу гуруҳнинг афзаллиги шундаки, бу жойда ёшлар ўзларини қийнаётган муаммоларга осонгина ечим топа олишмоқда. Боиси, гуруҳга 21 та вазирлик, идора, ташкилот ва тижорат банкларининг 2 нафардан масъул вакиллари ҳам бириктирилган.