|
1. |
Лойиҳа номи |
Ёш сиёсатчилар лигаси |
|
2. |
Лойиҳанинг долзарблиги |
Бугунги кунда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни давлат ва жамият бошқарувига жалб этиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, кўплаб ёшларда сиёсий жараёнлар, қонунчилик ва давлат бошқаруви бўйича амалий билим ва кўникмалар етарли даражада шаклланмаган.
Жамиятда демократик қадриятларни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш ва фуқаролик масъулиятини оширишда ёшларнинг фаол иштироки ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Айниқса, иқтидорли ва етакчилик қобилиятига эга ёшларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва тизимли равишда тайёрлашга эҳтиёж ортиб бормоқда.
Шу боис, “Ёш сиёсатчилар лигаси” лойиҳаси ёшларда сиёсий билим ва етакчилик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда келажакда малакали кадрлар захирасини яратишда долзарб аҳамият касб этади. |
|
3. |
Лойиҳанинг мақсади |
Ёшлар билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш, уларни таҳлил қилиш ҳамда ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар бериш, иқтидорли, етакчилик қобилиятларига эга, ватанпарвар ёшларни танлов асосида кашф этиш ва давлат ташкилотларида Ватан тараққиётига ўз ҳиссасини қўша оладиган талабалардан малакали кадрларни тайёрлаш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, интеллектуал салоҳиятини тўлиқ намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратиб беришга кўмаклашган ҳолда ёшларда етакчилик кўникмаларини шакллантириш; ёшларнинг етакчилик қобилиятларини ривожлантириш, уларни жамиятдаги ижтимоий масалаларга эътибор қаратишга рағбатлантириш, ёшларнинг инновацион ғоялари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш. ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир фаолиятни амалга оширишдан иборат. |
|
4. |
Лойиҳанинг вазифалари |
Ёш сиёсатчилар ва фаол ёшлар учун таълимий курслар, семинарлар, форумлар ва тренинглар ташкил этиш, ёшларда сиёсий жараёнларни таҳлил қилиш, қарор қабул қилиш ва давлат бошқаруви тизимида иштирок этишга тайёргарлик кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида демократик қадриятлар, қонун устуворлиги ва жамоатчилик масъулиятини тарғиб қилиш, ёш сиёсий лидерларни аниқлаб, уларни жамоатчилик ва сиёсий майдонда қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг давлат органлари ва маҳаллий кенгашларда амалий тажриба ортиши учун стажировкалар ва амалиёт дастурларини йўлга қўйиш, ёшларнинг ташаббус ва таклифларини давлат сиёсатини такомиллаштиришга йўналтириш. |
|
5. |
Лойиҳанинг асосий форматлари |
• Ёш сиёсатчилар учун ўқув курслари, семинар ва тренинглар ташкил этиш. • “Ёшлар минбари” каби мулоқот майдонларини йўлга қўйиш. • Ёшлар учун форум ва давра суҳбатлари ўтказиш. • Давлат органлари ва маҳаллий кенгашларда стажировка ва амалиёт дастурлари. • Сиёсий ва ҳуқуқий билимларни оширишга қаратилган мастер-класслар. • Ёшлар ташаббуслари ва таклифларини муҳокама қилиш платформалари. • • Иқтидорли ёш сиёсий лидерларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш. |
|
6. |
Индивидуал кўрсаткичлар |
• Лойиҳада иштирок этувчи ёшлар – камида 5 минг нафар • Ёшлар ташаббуслари ва таклифлари – камида 200 та • Аниқланган ва қўллаб-қувватланган ёш лидерлар – камида 100 нафар |
|
7. |
Лойиҳанинг натижадорлиги |
Лойиҳа натижасида ёшларнинг сиёсий билим ва ҳуқуқий маданияти ошади, улар давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок эта олади. Янги сиёсий лидерлар, ташаббускор ва билимли кадрлар шаклланади. Ёшлар мулоқот маданияти, демократик қадриятлар ва фуқаролик масъулиятини ривожлантириб, давлат сиёсатини такомиллаштиришга ҳисса қўшади. |
|
8. |
Лойиҳани амалга ошириш муддати |
2023 – 2028 йиллар |