Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

«Креатив тадбиркор ёшлар» лойиҳаси

«Креатив тадбиркор ёшлар» лойиҳаси

1.       

Лойиҳа номи

Креатив тадбиркор ёшлар

2.       

Лойиҳанинг долзарблиги

Бугунги кунда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва креатив ҳамда инновацион салоҳиятини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Кўплаб ёшларда ғоя ва ташаббуслар мавжуд бўлса-да, уларни амалга ошириш учун етарли билим, тажриба ва қўллаб-қувватлаш механизмлари етишмайди.

 

Шу боис, ёшларни замонавий кўникмалар билан таъминлаш, стартап ва бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган “Креатив тадбиркор ёшлар” лойиҳасини амалга ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

3.       

Лойиҳанинг мақсади

“Креатив тадбиркор ёшлар” лойиҳаси мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида, ёшларнинг креатив ғоялари ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш, уларнинг ижодий ва инновацион салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

4.       

Лойиҳанинг вазифалари

Ёшларнинг креатив ғоялари ва тадбиркорлик ташббусларини рағбатлантириш, ижодий ва инновацион салоҳиятини тадбиркорлик фаолияти орқали рўёбга чиқариш, уларни замонавий билим ва кўникмалар билан таъминлаш ҳамда иқтисодий жараёнларда фаол иштирокини қўллаб-қувватлашдан иборат.

5.       

Лойиҳанинг асосий форматлари

— Ёшлар ва партия иштирокида бизнес форум ва очиқ мулоқотлар ташкил этиш.

— Ёшлар ташаббуслари, стартап ва ғоялар ярмаркаларини ўтказиш.

— Партия кўмагида мастер-класс ва амалий тренинглар ташкил этиш.

— Ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган меҳнат ярмаркалари.

— “Депутат ва ёшлар” учрашувлари орқали муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш.

— Ёшлар мурожаатлари асосида партия қабуллари ва амалий ёрдам кўрсатиш.

— Илмий-амалий конференциялар орқали ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш.

6.       

Индивидуал кўрсаткичлар

— Лойиҳага жалб қилинган ёшлар сони – йилига камида 100 минг нафар

— Илгари сурилган стартап ғоялар – камида 50 та

7.       

Лойиҳанинг натижадорлиги

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида ёшларнинг тадбиркорлик фаоллиги ва креатив фикрлаши сезиларли даражада ошди. Йил давомида 100 мингдан ортиқ ёшлар турли тадбирларга жалб қилиниб, уларнинг билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.

 

Лойиҳа доирасида ўнлаб стартап ғоялар илгари сурилиб, ёшларнинг бир қисми иш билан таъминланди ва ўз бизнесини бошлаш имкониятига эга бўлди. Мастер-класс ва тренинглар орқали ёшлар замонавий билимларга эга бўлди.

 

Шунингдек, партия ва ёшлар ўртасидаги мулоқот кучайиб, минглаб мурожаатлар кўриб чиқилди ва уларнинг асосий қисми бўйича амалий ечимлар топилди. Натижада ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ортиб, жамиятда тадбиркорлик муҳити янада ривожланди.

8.       

Лойиҳани амалга ошириш муддати

2026 – 2028 йиллар

Сайтни янги дизайни ёқдими?