Asosiy kontentga o‘tish
Жума 30-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

«Ифтихор» маҳалласида аҳоли фаровонлиги ва инфратузилма ҳолати ўрганилди

30.10.2026 93
«Ифтихор» маҳалласида аҳоли фаровонлиги ва инфратузилма ҳолати ўрганилди

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Фарғона вилоятига аҳоли билан мулоқотлари давомида Фарғона шаҳридаги «Ифтихор» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ўрганиш жараёнида маҳалла еттилиги, нуронийлар ва партия фаоллари билан учрашув ўтказилди.

Бугунги кунда «Ифтихор» маҳалласида 6 089 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 3 152 нафари хотин-қизлар, 2 937 нафари ёшлардир. Маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, ўзини ўзи банд қилиш имкониятларини кенгайтириш ва ишсизликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Актам Хаитов ҳудудда бу йўналишда шаклланган ижобий тажриба билан танишди.

Шунингдек, маҳалла инфратузилмаси ҳолати ҳам ўрганилди. Ҳудуддаги 19 та кўчанинг барчаси асфальтланган ва тунги ёритиш чироқлари билан таъминланган. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида бошланган ишлар, маҳалла еттилиги ва фаолларнинг ободонлаштириш жараёнидаги иштироки ҳам қайд этилди.

Учрашувда ЎзЛиДеПнинг "Халқ билан бирга» дастури доирасида белгиланган вазифалар, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни жойида ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш масалалари муҳокама қилинди. Партия раҳбари маҳалла аҳлининг таклиф ва мулоҳазаларини тинглаб, аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳалла еттилиги билан ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Ўрганиш якунида ҳудуддаги ижобий тажрибани оммалаштириш, аҳоли бандлигини янада ошириш, инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш ишларини изчил давом эттириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?