Asosiy kontentga o‘tish
Жума 18-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Депутат ташаббуси билан 100 дан ортиқ хонадоннинг ичимлик суви таъминоти қайта тикланди

17.09.2026 106
Депутат ташаббуси билан 100 дан ортиқ хонадоннинг ичимлик суви таъминоти қайта тикланди

Тўрткўл тумани “Ата юрт” аҳоли пунктида яшовчи аҳолининг ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ мурожаати Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулдана Авездурдиева томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ўрганиш давомида маҳалладаги 100 дан ортиқ хонадон 5 ой давомида марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланмаётгани аниқланди. Маълум бўлишича, суғориш каналини тозалаш ишлари жараёнида ичимлик суви тармоғи қувури шикастланган ва бунинг оқибатида аҳолига сув етказиб бериш тўхтаган.

Муаммони тезкор бартараф этиш мақсадида депутат тегишли мутасаддилар ва масъул ташкилотларга мурожаат қилиб, масалани жойида муҳокама қилди. Ичимлик суви тармоғидаги носозликни бартараф этиш ва аҳоли сув таъминотини қайта тиклаш бўйича амалий чоралар кўрилди. Натижада шикастланган қувурдаги носозлик бартараф қилиниб, 100 дан ортиқ хонадоннинг марказлашган тоза ичимлик суви таъминоти қайта тикланди.

Таъкидлаш керак, аҳоли мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш, ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни аниқлаш ва уларнинг амалий ечимини таъминлаш депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир. Бу каби натижадор ишлар фуқароларнинг кундалик ҳаётига бевосита таъсир қиладиган масалаларни масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш муҳимлигини кўрсатади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?