Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда “Ишбилармон аёл–2026” танлови Зарафшон шаҳар босқичи ғолибига қўшимча бино ажратилди

13.08.2026 106
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда “Ишбилармон аёл–2026” танлови Зарафшон шаҳар босқичи ғолибига қўшимча бино ажратилди

Зарафшон шаҳрида O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, унда 100 га яқин тадбиркор иштирок этди.

Мулоқотда тадбиркорликни кенгайтириш, кредит маблағларидан фойдаланиш, кадастр ва қўшимча иш жойлари билан боғлиқ масалалар кўтарилди. Жами 20 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди.

Мурожаатларнинг аксарияти банк раҳбарлари, масъул ташкилотлар ва маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида тадбирнинг ўзида кўриб чиқилди. Энг муҳими, қарийб барча мурожаатлар жойида амалий ечим топиб, тадбиркорларнинг фаолиятини ривожлантириши учун зарур чоралар белгиланди.

Учрашувда “Ишбилармон аёл–2026” танловининг Зарафшон шаҳар босқичи ғолиби Гулнисо Инотулаеванинг қўшимча бино ва жой ажратиш бўйича мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди. Унга 6 ой имтиёзли давр билан қўшимча жой ажратилиши бўйича амалий ёрдам кўрсатилди. Бу каби очиқ мулоқотлар тадбиркорлар муаммоларини бевосита ўрганиш ва уларга тезкор ечим топишга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?