Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Сингапур менежментни ривожлантириш институти талабаларига бизнесни юритиш бўйича амалий тавсиялар берилди

07.05.2026 400
Сингапур менежментни ривожлантириш институти талабаларига бизнесни юритиш бўйича амалий тавсиялар берилди

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Сингапур Менежментни ривожлантириш институти ҳамкорлигида ёшлар учун тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган маҳорат дарси ташкил этилди. Тадбирда жами 80 нафар ёш иштирок этиб, уларга бизнесни бошлаш ва юритиш бўйича амалий билимлар берилди.

Тренинг давомида иштирокчилар стартап ғояларини ишлаб чиқиш, бизнес-режа тузиш, бозор таҳлили ва рақобат муҳитида ўз ўрнини топиш каби муҳим йўналишлар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлди. Шунингдек, интеллектуал савол-жавоблар, карвинг ва маҳорат намойишлари орқали ёшларнинг ижодий салоҳияти ҳам намоён этилди.

Тадбир якунида фаол иштирокчилар сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу каби амалий лойиҳалар ёшларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, айниқса хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?