Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

100 нафардан зиёд жиззахлик эҳтиёжманд аҳоли тиббий кўрикдан ўтди

24.04.2026 483
100 нафардан зиёд жиззахлик эҳтиёжманд аҳоли тиббий кўрикдан ўтди

Жиззах вилоятида O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида “Саломатлик сари” лойиҳаси асосида Ш. Рашидов туманининг “Қулписар” маҳалласида бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Акция давомида 100 дан ортиқ кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар хонадонларида кўрикдан ўтказилиб, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган амалий ишлар олиб борилди.

Тадбирда малакали шифокорлар — терапевт, кардиолог, гинеколог ва бошқа мутахассислар иштирок этиб, аҳолини кўрикдан ўтказдилар. Зарур ҳолларда фуқароларга қўшимча текширувлар учун йўлланмалар берилди, бу эса касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва олдини олиш имкониятини янада кенгайтирди.

Шунингдек, акция доирасида соғлом овқатланиш, шахсий гигиена ва профилактика масалалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Фуқароларга зарур тиббий маслаҳатлар берилиб, бундай ташаббуслар учун миннатдорчилик билдирилди — бу эса аҳоли саломатлигига бўлган эътиборни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?