200 нафар фуқаро бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
O'zLiDePнинг “Халқ билан бирга” дастури доирасида Тўрақўрғон тумани Қатағон маҳалласида “Саломатлик сари” лойиҳаси ташкил этилди.
Тадбир давомида мингга яқин аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Айниқса, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, кексалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун бепул тиббий хизматлар кўрсатилди.
Малакали шифокорлар томонидан чуқур тиббий текширувлар ўтказилиб, соғлом турмуш тарзи ва касалликларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилди. Саломатлигида муаммо аниқланган фуқароларга эса даволаниш учун йўлланмалар тақдим этилди.
Мазкур лойиҳа аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизматларни халққа яқинлаштириш ва инсон қадрини улуғлашга хизмат қилмоқда.