Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 23-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

22 нафар чинозлик йигит-қиз ЎзЛиДеП сафига қўшилди

09.07.2026 446
22 нафар чинозлик йигит-қиз ЎзЛиДеП сафига қўшилди

ЎзЛиДеП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Чиноз тумани ёшлари билан ўтказилган очиқ мулоқотда Президентимиз томонидан Ёшлар куни муносабати билан илгари сурилган ташаббусларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди. Учрашувда ёшларнинг таклиф ва муаммолари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда фаоллигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда ЎзЛиДеПнинг дастурий мақсадлари ва “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Ёшлар билан очиқ мулоқот уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва жамият ҳаётидаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилди.

Учрашув якунида 22 нафар йигит-қиз ЎзЛиДеП сафига қўшилиш истагини билдириб, партия аъзолигига қабул қилинди. Бу ёшларнинг мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишга ва сиёсий жараёнларга дахлдорлик ҳиссини мустаҳкамлашга бўлган қизиқиши ортиб бораётганининг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?