Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Аграр университети талабаларининг “Start-up” лойиҳалари намойиш этилди

25.05.2026 359
Аграр университети талабаларининг “Start-up” лойиҳалари намойиш этилди

Тошкент давлат аграр университетида O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида “Ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси асосида очиқ мулоқот ва амалий муҳокама ташкил этилди. Тадбирда профессор-ўқитувчилар, фаол талабалар ва инновацион ғоялар устида иш олиб бораётган ёшлар иштирок этди.

Учрашув давомида “AgriTech”, “EdTech”, “FinTech”, “HealthTech”, “GreenTech” ва “TourismTech” йўналишларидаги қатор стартап ташаббуслар тақдим этилди. Хусусан, сунъий интеллект асосида сув тежовчи технологиялар, рақамли таълим платформалари, фермерлар учун мобил молиявий хизматлар ҳамда экологик ва туризмга оид инновацион ечимлар муҳокама қилинди.

Тадбир иштирокчилари томонидан стартапларни амалиётга жорий этиш, инвесторлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ёшларни тадбиркорлик муҳитига кенг жалб этиш бўйича таклифлар билдирилди. Тадбир якунида ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва амалий лойиҳаларга айлантириш ишлари изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?