“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури аҳоли ва давлат органлари ўртасидаги ишончни янада мустаҳкамламоқда
Когон шаҳрида “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида ўтказилган сайёр қабул аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш ва ҳал этишда муҳим майдонга айланди. Унда партия масъуллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, фуқаролар билан очиқ мулоқот олиб борилди.
Қабул давомида маҳалла вакиллари, тадбиркорлар, ўқитувчилар ва ёшларни қизиқтирган масалалар тингланиб, транспорт ҳаракатини тартибга солиш, газ ва сув таъминотини яхшилаш, ижтимоий ёрдам ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалалар юзасидан аниқ чоралар белгиланди. Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди, мураккаб масалалар бўйича эса қонуний тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, нуронийлар ва фуқароларнинг ижобий фикрлари мазкур тадбирнинг аҳамиятини янада оширди. Бундай сайёр қабуллар аҳоли дардини эшитиш, муаммоларни тезкор ҳал этиш ва давлат органлари билан халқ ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.