Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 24-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

"Ишбилармон аёл – 2026": Андижонлик тадбиркор аёллар ютуғи эътироф этилди

24.10.2026 41
"Ишбилармон аёл – 2026": Андижонлик тадбиркор аёллар ютуғи эътироф этилди

Андижон вилоятида O'zLiDePнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг ҳудудий-республика босқичи ўтказилди.

Унда вилоятнинг 16 та туман ва шаҳридан келган тадбиркор, ҳунарманд ҳамда фермер аёллар ўз фаолияти, эришган ютуқлари ва истиқболли лойиҳаларини намойиш этдилар.

Танлов якунларига кўра, Марҳамат туманидаги «Билим – келажак пойдевори» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти директори Гулчеҳра Мусидинова биринчи ўринни эгаллади. Хўжаобод туманидаги «Ali Tex» МЧЖ раҳбари Муслимахон Парпиева иккинчи, Жалолқудуқ туманидаги «Eldorbek-Elnurbek yerlari» фермер хўжалиги раҳбари Салтанат Раимқулова эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

Шунингдек, бир қатор иштирокчилар турли махсус номинациялар бўйича тақдирландилар. Ғолиблар ва иштирокчиларга диплом ҳамда ташаккурномалар топширилди.

Мазкур танлов хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини намоён этиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва илғор тажрибаларини оммалаштиришга хизмат қилади. Зеро, ишбилармон аёлларнинг муваффақияти янги иш ўринлари, оилалар фаровонлиги ва ҳудудлар тараққиётига ҳисса қўшади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?