Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 12-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Бахмалда хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

12.11.2026 17
Бахмалда хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

«Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасидаги «Саломатлик сари» лойиҳаси асосида Бахмал туманининг Ўсмат маҳалласида хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ўтказилди.

Вилоятдан келган тиббий мобиль лаборатория орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож 80 нафардан ортиқ аёл кардиолог, терапевт, онколог, гинеколог ва бошқа мутахассислар кўригидан ўтди. Саломатлигида муаммо аниқланганларга зарур тавсия ва йўлланмалар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва касалликларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бундай манзилли тиббий кўриклар, аввало, қишлоқ аёлларининг саломатлигини асраш, уларга малакали тиббий хизматни яқинлаштириш ҳамда инсон қадри ва саломатлигига бўлган эътиборни кучайтиришга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?